Сурхондарёда прокуратура ва ИИБ тезкор гуруҳи бир ҳафтада 10 га яқин жиноятни очди



 
  Расм манбаси : zamin.uz

Шунингдек, суд ва терговдан қочиб юрган бир неча шахс қўлга олинди

Сурхондарё вилояти прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тўртта тезкор гуруҳ сўнгги бир ҳафтада фош этилмай келаётган 10 га яқин жиноятни очиб, суд ва терговдан қочиб юрган шахсларни ушлади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Ф.Тошбоевнинг ЎзАга маълум қилишича, президент Ш.Мирзиёев раислигида 2019 йил 10 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида, ушбу тезкор гуруҳларга прокуратура ва ички ишлар идораларининг энг тажрибали ходимлари жалб қилинган.

– Бу муқаддам жиноят содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган шахсларни ўз вақтида фош этиш ва жойларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда ўз самарасини бераётир, – дейди вилоят ИИБ вакили.

Хабарда айтилишича, тезкор тадбирларда ҳибсга олинган шахслар асосан талон-тарож, фирибгарлик ва пора бериш, ўғрилик каби жиноятларни содир этганлик гумони билан қидирувда бўлган.

2019-01-26 21:04:41  |  2230 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация