Туман ҳокими ўринбосари ёлланма вакили орқали пора олаётганида қўлга тушди



 
  Расм манбаси : Turon24

Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими бошлиғи А.Ҳ. пора тариқасида 300 АҚШ доллари олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси вакиллари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда хавфсизлик хизмати ва департамент бошқармалари маълумотига таяниб, Turon24 хабар бермоқда.

Аниқланишича, А.Ҳ. ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро К.О.ни ўзининг ишончли шериги қилиб “ёллаган”. Келишувга кўра, К.О. тадбиркор С.Ж.нинг номида бўлган Бухоро тумани “Юринбало” фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ёзги кинотеатр биносини турар жой сифатида реконструкция қилиш учун рўйхатдан ўтказиб беришга ваъда қилган. К.О. ваколатли танишлари орқали ишини битказиш эвазига 2 млн 500 минг сўм пора сўраган.

Тезкор тадбир давомида К.О. тадбиркор С.Ж.дан кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган пайтда қўлга олинди.

К.О. ўз кўрсатмасида ушбу пулларни Бухоро тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими бошлиғи А.Ҳ.га бериши лозимлигини билдирди. Тезкор тадбир давом эттирилди.

Шу куни мансабдор шахс А.Ҳ. ўз бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина салонида К.О.дан 300 АҚШ долларини олган вақтда жиноят устида ушланди.

Ҳозирда Ўзбекистон Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

2018-10-15 16:05:01  |  2195 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация