Суд бошқарувчилари фаолиятини такомиллаштиришга доир иккита низом қабул қилинади
Ҳужжатлар суд бошқарувчиларини тайёрлаш, уларга нисбатан профессионал талаблар ва бошқарувчилар фаолиятининг асосий принципларини белгилаб беради
Суд бошқарувчиси аттестатини олишга талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом ҳамда Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини бериш тўғрисида низом лойиҳалари муҳокамага қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур чора-тадбирлар Президентнинг “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган эди.
Қарорда белгиланганидек, суд бошқарувчилигига талабгорлар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида ўқитилади ва малака оширади. Биринчи низомда ушбу талабгорлар ва ўқув курсларига қўйиладиган талаблар санаб ўтилган.
Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини бериш тўғрисидаги низом лойиҳасида эса банкротлик таомилларини ўтказаётган суд бошқарувчиси фаолиятининг асосий тамойиллари, уларга қўйиладиган профессионал ва малакавий талаблар, суд бошқарувчиларига мукофот тўлаш тартиби, суд бошқарувчиси фаолиятини назорат қилиш, суд бошқарувчисини аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш, суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритиш тартиби ва бошқа жиҳатлар белгиланган.
Низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори 2019 йил 24 март санасигача муҳокамада бўлади. Ҳужжат ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
3 изоҳлар
1.Данакулов
Низом етарок тасдиклансада
2.Бобур
Низом качон тасдикланади
3.Гайрат
Суд бошқарувчисига ўқиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Изоҳ қолдириш