Онлайн. USAID лойиҳаси бўйича адвокатлар таклиф беришди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Tetra Tech DPK консалтинг компанияси техник кўмагида “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти” лойиҳасини амалга оширади
Адвокатлар палатасида ўтказилаётган учрашувда лойиҳа ижроси ва режалар ҳақида маълумот бераркан, Tetra Tech DPK вакили Гарри Ледбеттер асосий режалар шу ерда – Ўзбекистоннинг суд-ҳуқуқ тизими синчиклаб ўрганилганидан сўнг, эҳтиёж ва талабларга кўра белгиланишини айтди.
– Биз юртингизга тайёр ечимлар билан келганимиз йўқ, – деди жумладан, америкалик меҳмон. – Тўғри, дастлабки 6 ойлик дастуримизни тузиб, USAID га тақдим этдик. Бироқ келгусида қилинадиган барча ишлар кейинги ўрганишларимиз, маҳаллий идоралар ва мутахассислар билан шу каби мулоқотларимиз жараёнида режалаштирилади.
Учрашувда иштирок этаётган Палатаси раҳбарияти ва адвокатлар америкалик ҳамкорларга Ўзбекистонда адвокатура соҳасининг бугунги аҳволи, муаммолари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди, шунингдек USAID лойиҳаси ва уни амалга ошириш жараёни билан қизиқишиб, лойиҳа доирасидаги ҳамкорлик бўйича ўз таклифларини бердилар.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш