Келаси йилдан Ўзбекистонда pro-bono тизими жорий этилади



 
  Расм манбаси : waynedalenews.com

Бепул юридик ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Адлия вазирлиги pro-bono, яъни бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиб таомилларини ишлаб чиқди – қонун лойиҳаси айни пайтда ҳукумат порталида муҳокама қилинмоқда. Тизим 2021 йилнинг 1 январидан жорий этилиши мумкин.

Лойиҳада бепул юридик ёрдам 2 турга ажратилган: бирламчи ва иккиламчи юридик ёрдам.

Бирламчи бепул юридик ёрдам ҳуқуқий маслаҳат ва/ёки ҳуқуқий ахборот кўринишида ёзма ёки оғзаки шаклда кўрсатилади.

Бирламчи бепул юридик ёрдам давлат органлари ва муассасалари, ихтисослашган ОЎЮ қошидаги юридик клиникалар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида кўрсатилиши мумкин. Лойиҳада Ўзбекистон ҳудудида яшовчи жисмоний шахсларга бирламчи бепул юридик ёрдам олиш бўйича тенг ҳуқуқлар тақдим этилмоқда.

Иккиламчи бепул юридик ёрдам (ИБЮЁ) “мазкур Қонунда кўрсатилган ҳолларда ва асосларда жисмоний шахсларга фуқаролик, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича кўрсатиладиган, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган юридик ёрдам” дея таърифланади.

Ҳужжатга кўра, ИБЮЁ Реестр (уни Адлия вазирлиги тузилмасида ташкил этиладиган махсус Марказ тузади)га киритилган адвокатлар томонидан фуқаролик, маъмурий, ва жиноят ишлари бўйича ариза, шикоят, илтимосномалар ва ҳуқуқий характердаги бошқа ҳужжатлар тузиш, шунингдек судларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний шахсларнинг манфаатларини ифодалаш тарзида кўрсатилади.

ИБЮЁ олиш ҳуқуқи қуйидаги муҳтож аҳоли гуруҳларига берилмоқда:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

қарамоғида вояга етмаган болалари бўлган ёлғиз шахслар;

оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад мурожаат қилинган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган шахслар ёки ойлик даромади базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган ёлғиз яшовчи фуқаролар;

1941 – 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи;

жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда шахслар;

эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши тўғрисидаги ишлар бўйича судларга мурожаат қилган аёллар;

одам савдосидан жабрланганлар.

Иккиламчи бепул юридик ёрдамни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши ва бюджетда алоҳида сатрда кўрсатилиши қайд этилган.

Қонун лойиҳаси 11 февралгача муҳокамада бўлади.

2020-02-03 19:16:46  |  2490 |   0  | 

4 изоҳлар

Феврал 03, 2020  22:35

1.ТАҲРИРИЯТДАН

Ҳурматли Ёқубжон Юлдашов, хабаримизда айтилганидек, лойиҳа матни тўлалигича ва айнан муҳокама учун "Ўзбекистон республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси" порталига жойланган бўлиб, унда таклиф ва мулоҳазаларни қолдириш имкони ҳам мавжуд. Порталдаги мазкур лойиҳа жойланган манзилга эса хабаримиздаги "муҳокама қилинмоқда" сўзларига берилган ҳавола орқали ўтишингиз ёки браузерингиз йўлакчасига https://regulation.gov.uz/uz/document/12986 манзилини киритиш орқали ушбу саҳифани очишингиз мумкин.

Феврал 03, 2020  20:53

2.Азиз Саттаров

Принимаемый Закон не плохой шаг в развитии института бесплатной юридической помощи социально нуждающимся и оказавшимся в трудной ситуации гражданам, а также нужно указать и не резидентов которым также необходимо оказывать элементарную правовую помощь, что также будет платформой для развиття внешних связей. Не мало важно указать механизм и процесс работы также привлечения адвокатов по разным направлениям (уголовному, гражданскому и административному), с соблюдением очередности в режиме оннлайн путем электронного подбора реестра адвокатов, дабы исключить корупциогенные аспекты и возможность появления карманных адвокатов как в следствии так и суде, учитывая горький опыт прошлого, кроме того определить и заложить государственым бюджетом достойную оплату труда адвокатов, что повысет ответсвенность и уровень юридической помощи!

Феврал 03, 2020  20:04

3.Юлдашов Ёқубжон

Агар қонун лойхаси махфий булмаса очиқ ва матнни мухокама қилиш учун жойлаштирилса яхши булади. ИБЮЁ олиш ҳуқуқи қуйидаги муҳтож аҳоли гуруҳларига берилмоқда шуларни қатрига одам савдосидан жабрланган шахслар киритилган бу яхши лекин бошқа жиноятлардан ушбу жиноятдан жабрланганлардан устун деб бахолангандай булмайдимикан. Мисол: Фирибгарликдан жуда катта миқдорда пулга алданган шахснинг бир сум маблағи қолмаса у бу имтиёздан фойдалана олмайдида шундайми ??? Шунга эътиборларингизни тортмоқчи эдим. Бу менинг шахсий фикрим.

Феврал 03, 2020  19:37

4.Тоҳирбек

Иложи бўлса, яна озроқ вақт бериб, вилоятлардаги хар бир худудий бошқармалар орқали фикр-мулоҳаза ва таклифларни йиғиб олиб яна бир бор лойиҳага киритиб қайта кўриб чиқиб сўнг уни Тасдиқлатишга Олий Мажлисга юборилса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман. Илтимос лойиҳани тўлиқ матнини ташлаб беринглар Худудий бошқармаларда муҳокама қилиб кўрайлик. Андижондан адвокат Тожибоев Тоҳирбек



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация