Енгил автомашина олиб беришни ваъда қилиб 22 кишини чув туширган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : belaruspartisan.org

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент органлари томонидан ўтказилган текширишлар давомида фирибгарликни касб қилиб олган фуқаро Рустам Қўчқоров қилмишлари фош бўлди, деб ёзмоқда ЎзА.

Муқаддам судланган фуқаро Рустам Қўчқоров “BUXARA BIZNES TRANS PLYUS”, “REAL AVTO HAUS” ва “TURON TRANS AVTO KREDIT” масъулияти чекланган жамиятларини ташкил қилган.

Рустам Қўчқоров учун одамларни алдаш қийин кечмади. У жиноий шериклари билан тил бириктириб, машина сотиб олиш мақсадида мурожаат қилган 22 нафар фуқаро ҳамда тадбиркорлар билан сохта шартномалар тузишга киришиб кетди. Нарх-наво келишилиб, шартнома имзолангач, иш битди, тамом қабилида шартномаларни йиртиб ташлаб йўқотиб юбораверган.

У лизинг асосида “GM-Uzbekistan” АЖда ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарни олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан катта миқдорда пулларни қўлга киритди. Ушбу пулларни жамиятнинг назорат касса машинкаси орқали кирим ҳам қилмади, банкка ҳам топширмади. Аллақачон ахлат қутисига тушган шартнома шартлари ҳавода муаллақ қолиб кетаверди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан аниқланган ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Рустам Қўчқоров ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-24 14:31:52  |  2066 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация