Товламачилик йўли билан фуқародан 31 минг доллар олган сохта МИБ ходими қўлга тушди



 
  Расм манбаси : protoday.uz

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида МИБ ходими бировнинг мулкини аукционда арзонга олиб бериш ваъдаси билан фуқародан 31 минг АҚШ долларини алдаб олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни ИИВга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил май ойида Тошкент вилояти, Зангиота тумани “Бўзсув” ҚФЙда яшовчи О.У., Тошкент туманида яшовчи Х.С.га ўзини МИБ ходими деб таништириб, унга Юнусобод тумани Марказ 6-даҳадаги хонадонлардан бирини МИБ томонидан хатланган ва аукцион савдосига қўйилган мулк сифатида кўрсатиб, 2 ой муддат ичида арзон нархда олиб беришини ваъда қилгани ва алдов йўли билан 17 май куни ундан 31000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.У. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-23 18:20:42  |  2135 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация