Ўзбекистонда Кадастр кодексини қабул қилиш таклиф этилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

“Менинг фикрим” порталида петиция эълон қилинди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон Республикасининг Кадастр кодексини қабул қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, мамлакатда кадастрга доир муносабатларни тартибга солувчи кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд.

“Мазкур ҳужжатларнинг кўпчилиги асосан ҳаволаки нормалардан иборат бўлиб, мазкур соҳа асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган”, – деб ёзади петиция муаллифи.

“Шу сабабли мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, уни тўғридан-тўғри ишловчи нормалар билан тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Кадастр кодексини қабул қилишни таклиф қиламан”, – дейилади мурожаатда.

Хабар эълон қилинган вақтда петиция 27 та овоз тўплаган эди. Овоз бериш яна 88 кун давом этади. Қонун бўйича, петиция 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган тақдирда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиши керак.

2019-03-01 18:32:28  |  2003 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация