Болаликдан ногирон фарзандлари бор оналарга 55 ёшдан ижтимоий нафақа тўланади
Нафақа олувчи даромад келтирувчи иш билан шуғулланмаса ҳам нафақаси тўхтатиб қўйилмайди
Эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади. Бу Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан жорий этилди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Мазкур нафақа боланинг ногиронлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки маълумотномаси асосида тайинланади.
Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлар, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилар эди.
Қарор билан мазкур тартиб бекор қилинди, яъни нафақа олувчи бошқа даромад келтирадиган иш билан шуғулланиши ёки шуғулланмаслигидан қатъий назар, нафақа тўлаш давом эттирилади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш