Бюджет маблағларининг талон-тарож қилиниши билан боғлиқ 37 та жиноят иши қўзғатилди



 
  Расм манбаси : EVERYDAY.UZ

Етказилган 2,8 млрд сўмлик зарар жавобгар шахслардан ундирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 23 майдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини назорат қилиш доирасида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 37 та жиноят ва 12 та маъмурий иш қўзғатилган.

Давлат бюджетига 2 миллиард 803 миллион сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланиб, етказилган зарарларнинг жавобгар шахслардан ундирилиши таъминланмоқда, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Хусусан, Ангор педагогика коллежи директори Қ.Рахимов, собиқ бош ҳисобчи Ю.Ирисов ва бошқалар 2015 йил 1 январдан 2018 йил 1 августга қадар 107 миллион 611,2 минг сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишгани учун жавобгарликка тортилгани аниқланган.

2019-02-22 18:38:14  |  2491 |   0  | 

1 изоҳлар

Сентябрь 10, 2021  11:20

1.Зафар

Президент сўзи катта ҳарф билан ёзилади Кайси идора томонидан қайси муддатда аниқланган (кайсидир вилоят бошқармасими)



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация