Андижоннинг Хўжаобод туманида одам ўлими билан боғлиқ жиноятлар 5 баравар кўпайган



 
  Расм манбаси : Regnum

Андижон, Асака, Балиқчи ва Избоскан туманларида эса бу турдаги жиноятлар сони ўтган йилгига нисбатан 50 фоизга ортгани қайд этилган

2018 йилда Андижон вилоятининг қатор туманларида одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ортган. Энг юқори кўрсаткич Хўжаобод туманида қайд этилган – 2017 йил билан таққослаганда 5 баравар. Шунингдек, Андижон, Асака, Балиқчи ва Избоскан туманларида ҳам бу турдаги жиноятлар 50 фоизга кўпайгани қайд этилган.

Бу маълумотлар Андижон вилоят телерадиокомпаниясида жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича вилоят судлари раислари иштирокида ўтказилган брифингда эълон қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси Воҳиджон Назаровнинг сўзларига кўра, мазкур статистика ушбу ҳудудларда жиноятлар профилактикаси самарадорлиги етарли даражада эмаслигини кўрсатади.

Брифингда таъкидланишича, ҳисобот даврида Андижоннинг Улуғнор ва Марҳамат туманларида номусга тегиш жиноятлари сони ҳам ортган.

2019-01-22 15:25:36  |  2004 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация