Медиаторларнинг гувоҳ сифатида чақирилиши ёки судда вакиллик қилиши тақиқланди



 
  Расм манбаси : xn--80ahcnrqoo.kz

ФПКнинг 56 ва 70-моддаларига янги нормалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси қонуни билан Фуқаролик-процессуал кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Кодекснинг 56-моддаси (Гувоҳ) иккинчи қисми янги таҳрирда қабул қилинди. Унга кўра, вакил, ҳимоячи, адвокат ёки медиатор вазифаларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида - фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича вакиллар ёки жиноят иши бўйича ҳимоячилар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича адвокатлар, медиаторлар гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши тақиқланди.

Кодекснинг 70-моддасига киритилган 4-1-бандга кўра, шу низо билан боғлиқ медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор сифатида иштирок этганлар судда вакиллик қилиши мумкин эмас. Бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно.

2019-03-25 19:44:50  |  2210 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация