Яшнободда 56 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли озод қилинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди томонидан 56 нафар маҳкум тайинланган озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо муддатини ўташ даврида тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин дилдан пушаймон 56 нафар маҳкум тайинланган озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Туман ички ишлар органлари мутасаддилари ушбу шахслар жазони ўташда ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажаргани ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини таъкидлади. Мазкур материаллар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига кўра, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг раиси А.Саидов, туман суди судьялари М.Ғафуров ва К.Мирсафоев томонидан кўриб чиқилди.

– Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида инсонпарварлик принципи мужассам, – дейди Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг раиси Аброр Саидов. – Бу суд-ҳуқуқ тизимда ҳам ўз аксини топмоқда. Бунда асосан, жиноят содир қилган шахсни жазолаш эмас уни ахлоқан тузатиш ва тўғри йўлга бошлаш муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу ишларни судда кўриб чиқиш жараёнида судланувчи билан суҳбат ўтказилди. Унинг ҳақиқатдан тузалиш йўлига ўтганига ишонч ҳосил қилингач, тегишли тақдимнома қаноатлантирилди. Шартли равишда жазодан озод қилинган шахс жазодан озод қилинган муддатда қайта жиноят содир қилса унга ушбу жазо муддати Жиноят кодексининг 60-моддасига мувофиқ қўшиб берилади.

Ушбу шахсларнинг жазодан шартли озод қилиниши келажакда давлатимиз, қонунларимизга бўлган ишончини ошириш, уларнинг қонунларимизга риоя қилишида муҳим аҳамият касб этади.

2018-11-17 18:18:28  |  2186 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация