Коллеж директори ўринбосари 350 доллар пора билан ушланди



 
  Расм манбаси : Time.kz

Шу йилнинг 29 сентябрида фуқаро А.Г.нинг аризасига биноан Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тадбирда яна бир фирибгар раҳбарнинг жиноий хатти-ҳаракатига чек қўйилди, деб хабар беради Kun.uz.

Самарқанд шаҳридаги тиббиёт коллежларидан бирининг хўжалик ишлари бўйича директори ўринбосари Х.А. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ғараз ва бошқа мақсадларни кўзлаб, А.Г.дан унинг қариндошини мазкур коллежга иккинчи мутахассисликка ўқишга киритиш учун амалий ёрдам кўрсатиши эвазига пул талаб қилади.

Х.А. ўзи ишлайдиган коллеж ҳудудида ўзига тегишли Chevrolet Gentra автомашинаси ичида кўрсатаётган «хизмати» учун 350 АҚШ долларини олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тиббиёт коллежи директори ўринбосари Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси «в» банди, 28-, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2018-10-07 16:20:53  |  2079 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация