Президент қарори: Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди ташкил этилди



 
  Расм манбаси : РИА Новости

Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид президент қарори қабул қилинди. Қарор билан Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди ташкил этилиб, уни фаолиятига оид ташкилий тадбирлар, хусусан, вазифалари, молиялаштириш манбалари белгиланди, деб ёзади Xabar.uz.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди давлат-хусусий шерикчилик шартларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид истиқболли ва стратегик муҳим, шу жумладан крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширади, “блокчейн” технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади.

Белгиланишича, Фонд маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар бўлади:

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг Агентлик директори томонидан белгиланувчи миқдордаги тўловлари;

Халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ҳамда кредитлари;

Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, хорижликларнинг хайрия маблағлари;

Юридик шахслар устав капиталида Фондга тегишли бўлган акциялар бўйича даромадлар;

Давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан тушувчи маблағлар;

Фонднинг вақтинчалик бўш маблағларини банкларда жойлаштиришдан даромадлари;

Қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

2018-09-05 18:18:49  |  2620 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация