“Ипотека банк” ходими ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан 35 млн сўмни ўзлаштириб юборган



 
  Расм манбаси : uzreport.news

Бу фуқаролар тўлаган давлат божи ва жарима пуллари эди...

“Ипотека банк” Фарғона вилояти филиалининг 28-сонли жамғарма кассаси назоратчи кассири лавозимида ишлаган Фарҳод Собиров фуқаролар томонидан тўланган маблағларни банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани, ҳужжатларни сохталаштириб, давлат маблағини талон- тарож қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиб, суд қилинди.

ЎзА хабарига кўра, у Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролар томонидан тўланган давлат божи ва жарималардан 71 та ҳолатда 30 миллион 311 минг 500 сўм маблағни ўз фойдасига яшириб қолган. Яъни, пулларни олгани тўғрисидаги квитанцияларни икки нусхада расмийлаштирган ва банкка топширмасдан, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, Ф.Собиров АТИБ “Ипотека банк“ Фарғона вилояти филиалига қарашли 28-сонли жамғарма касса шохобчаси кассири Х.Боқижонова томонидан ўзига бириктирилган банк муҳри босилган ҳолда Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 7 та ҳолатда қабул қилиб олинган 4 миллион 831 минг сўмлик пул маблағларини ҳам ими-жимида ўзлаштириб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг очиқ суд мажлисида Ф.Собировга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланди, дейилади хабарда.

2019-01-08 17:54:46  |  2230 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация