Туман суди раиси 50 доллар пора олаётганида қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Айтилишича, икки йилга олиб қўйилган “права”ни эртароқ қайтариб бериш учун судья 100 доллар сўраган

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани маъмурий суди раиси О.Ф. 50 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтида қўлга олинган.

UzNews.uz сайти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб хабар беришича, О.Ф. фуқаро А.Т.дан унга нисбатан тайинланган икки йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қисқартириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пул сўраган.

Жорий йилнинг 18 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни олиб, қолган 50 долларни тез кунда олиб келишини талаб қилган.

2019 йил 22 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни ўз хизмат хонасида пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.

О.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (“Пора олиш”) 2 қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2019-01-24 15:57:28  |  2608 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация