Чуст тумани ҳокими ўринбосари пора олаётганида қўлга тушди



 
  Расм манбаси : Dreamstime

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими ўринбосарининг порахўрлигини фош этди.

Чуст тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарафутдин Юсупжонов 1800 доллар пора олганида қўлга олинган, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури.

Чуст туманида истиқомат қилувчи Юсупжонов (1979 й. т.) боғдорчилик хўжалигини ташкил қилиш учун 5,3 гектар ер ажратишни сўраб мурожаат қилади. Бунга жавобан ҳоким ўринбосари 2000 доллар сўраган.

Гумондорни ҳибсга олиш операцияси Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (порахўрлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-01 17:29:06  |  3040 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация