Ўрта Чирчиқда бир фуқаро болафурушликда айбланиб қўлга олинди
Расм манбаси : YouTube
ИИВ хабарига кўра, у ўзининг 3 ойлик чақалоғини 8 минг долларга пулланаётган бўлган...
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи 25 ёшли Ш.О. ҳибсга олинди. ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, у ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўрта Чирчиқ туманида 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Бу ҳақда 23 март куни хабар берилди. Аммо воқеа 18 март куни юз берган.
«Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади ИИВ хабарида.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш