Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги меъёрлар қабул қилинади



 
  Расм манбаси : ИИВ

Ишлаб чиқилган янги қонун билан 24 та қонун ва 8 кодексга ўзгартиш киритилади

Олий Мажлис Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди, деб хабар беради ЎзА.

Мазкур ҳужжат 36 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 24 қонуни ва 8 кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унда, жумладан, видеоконференцалоқа режимидаги тергов ҳаракатлари қайси ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг тегишли қарори асосида ўтказилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан рухсатсиз фойдаланганлик, шунингдек, бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритилмоқда.

Сенаторлар қонуннинг қабул қилиниши норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тушунчалар ва терминлар қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъноларига мувофиқ бир хилда қўлланишини таъминлашга, терговга қадар текширув, суриштирув механизмларини янада такомиллаштиришга кўмаклашишини қайд этди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

2019-02-28 21:33:07  |  2667 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация