Фирибгарликда айбланаётган қидирувдаги шахс Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Сулаймон Шарипов 2012-2013 йилларда ер участкалари олиб бериш ваъдаси билан одамларни алдаб катта пулни ўзлаштириб кетганликда айбланмоқда
Россия Федерациясида қўлга олинган 50 ёшли Сулаймон Шарипов исмли шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
«Вечерний Курьер» хабарига кўра, Шарипов ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 3-қисми «б» бандида қайд этилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган.
У 2012 ва 2013 йилларда Ўзбекистон ҳудудида аввалдан тил бириктирган ҳолда ер участкаларини сотиш таклифи билан одамларни алдаб, 3 млн сўм ва 10 минг АҚШ долларидан зиёд маблағни қўлга киритишда айбланмоқда.
2018 йилнинг июлида халқаро қидирувдаги шахс ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан Москва метрополитенида қўлга олинган.
Экстрадицион текширувлар натижасида уни Ўзбекистонга топширишга қарор қилинган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш