Президент: жиноят юз берган маҳалла раиси жаримага тортилади



 
  Расм манбаси : ЎзР президенти матбуот хизмати

Агар маҳаллада жиноят бўлмаса, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва унинг ёрдамчисига мукофот тўланади

Ўзбекистонда энди маҳаллаларда жиноят содир этилса, бунинг учун маҳалла раиси, профилактика инспектори, унинг ёрдамчиси жаримага тортилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Олий Мажлисга Мурожаатномасида маълум қилди.

«Агар маҳаллада жиноят бўлмаса, маҳалла раисига ҳам, профилактика инспекторига ҳам, унинг ёрдамчисига ҳам тўлаймиз. Жиноят бўлганларга эллик фоиз жарима соламиз. Ўйлайманки, бу адолатдан бўлади.

Жиноятчиликни жиловлашимиз керак. Энди вилоят ҳокими жиноят бўлса, ҳар куни бир соат барча мутасаддиларни йиғиб, йиғилиш ўтказади. Жиноят сабаби ўрганилади. Жойлардаги хотин-қизлар вакиллари ухлаб ўтирибди», – деди президент.

2018-12-28 15:29:45  |  2450 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация