Ҳукумат фаолияти устидан парламент назорати кучайтирилади
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштириши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан кейингина Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланиш тартиби жорий этилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш тизими яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилиши юзасидан ҳар чорак якуни билан парламентга ҳисобот тақдим этилиши йўлга қўйилади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш