Ангрен шаҳар суди раисига нисбатан чора кўрилади



 
  Расм манбаси : Xabar.uz коллажи

Судья ўзи суд қилган жиноят иши фигурантлари билан кейинчалик “апоқ-чапоқ” бўлиб кетгани айтилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди раисига нисбатан чора кўриладиган бўлди, деб ёзади Xabar.uz. Гап шундаки, судья қўқонлик тадбиркор ака-ука Сулаймоновларнинг жиноят ишини кўриб чиққанидан сўнг... улар билан апоқ-чапоқ бўлиб кетгани айтилмоқда.

Яъники, раиснинг ўзи суд қилиб, қамоқдан озод қилган шахслар билан кейинчалик жуда илиқ муносабат ўрнатиб, биргаликда бизнес қилиш, ҳатто оилавий борди-келдиларни йўлга қўйиш истагида экани, гап орасида суд чоғи уларга мурувват кўрсатганини писанда қилгани ва бошқа ҳолатлар ўтказилган хизмат текширувида тасдиғини топган кўринади, дейилади хабарда.

Xabar.uz маълумотига кўра, ҳукмдан судланувчилар (ака-ука Сулаймоновлар – Таҳр.) қаноат ҳосил қилган бўлишса, жабрланувчи норози бўлиб, тинимсиз шикоят ёзаётгани айтилмоқда. Ўша шикоятларнинг тасдиғи ўлароқ, ваколатли орган томонидан суд раисига нисбатан чора кўрилиши керак, деган тўхтамга келинган.

Суд раисига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳозирча номаълум. Негаки, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди малака ҳайъати тегишли ҳужжатлар «чора кўриш учун» Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашига юборилганини билдирган. Судьялар олий кенгаши эса бу иш вилоят суди малака ҳайъати томонидан амалга оширилажагини таъкидлайди.

Суд раисига нисбатан ўтказилган хизмат текшируви натижалари у чиқарган ҳукмга таъсир қиладими-йўқми – бу энди алоҳида мавзу.

Эслатиб ўтамиз, ака-ука Раҳмат ва Рустам Сулаймоновлар 2018 йил февралда Қўқондаги машҳур бозор – “Истиқлол” савдо комплекси юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича судга тортилган.

2019-02-25 17:40:12  |  2419 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация