Терроризмга алоқадорликда гумонланганларнинг ҳуқуқий ҳолати муҳокама этилади



 
  Расм манбаси : Turon24

20-22 ноябрь кунлари Тошкентда "Терроризмга алоқадор жиноий ишлар бўйича жиноят қидирув ва судловни амалга ошириш соҳасида илғор тажриба" мавзусида минтақавий семинар бўлади. Бу ҳақда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармасига таяниб, Turon24 хабар берди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси академияси ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган семинар Марказий Осиё давлатлари прокуратура ва суд органларининг терроризмга, ўз ватанларига қайтаётган халқаро террорчилар ва уларнинг оилаларига алоқадор ишларга татбиқ этиладиган самарали ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда касбий маҳоратини оширишга қаратилган.

Тадбир давомида қатнашчиларга Буюк Британия, Нидерландлар, АҚШ ва Германия тажрибаси тақдим қилинади.

Ушбу минтақавий семинарда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 2017 йил 21 декабрда қабул қилинган резолюцияси, терроризмда гумонланган ва жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган Гаага (2015) ва Работ (2012) меморандумлари нормаларини Марказий Осиё давлатлари миллий қонунчилигига киритиш масалалари муҳокама этилади.

Тадбирда минтақа давлатлари судьялари, прокуратура, ички ишлар ва хавфсизлик хизмати вакиллари, ушбу идораларга тегишли таълим масканлари ўқитувчилари, юристлар, академик ва дипломатик доира ходимлари ва бошқа экспертлар қатнашади.

Семинар “Ватанларига қайтаётган халқаро террорчилар ва уларнинг оилаларини таъқиб қилиш, реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилиш соҳасида минтақавий ёндашувларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Германия ва Швеция ҳукуматлари молиявий кўмагида ўтказилади.

2018-11-19 14:36:24  |  2065 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация