Америка юристлари ассоциацияси президенти Ўзбекистонда адвокатура фаолияти билан танишди



 
  Расм манбаси : Адвокатлар палатаси матбуот хизмати

Адвокатлар палатасида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Америка юристлари ассоциацияси (ABA) президенти Р.Карлсон билан учрашуви бўлиб ўтди.

Америка юристлари ассоциацияси президенти Р.Карлсоннинг таъкидлашича, ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар фаолияти билан танишиш, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги сўнгги ижобий ислоҳотларни ўрганиш, келажакдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат, деб хабар беради Палата матбуот хизмати.

Хусусан, АВАнинг йирик лойиҳаларидан бўлмиш Қонун устуворлиги (ROLI)  дастури доирасида Европа ва Осиё мамлакатлари, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида қонун устуворлиги, суд тизимининг мустақиллигини таъминлаш бўйича ўтказилган чора-тадбирлар ва амалга оширилган ишлар хусусида таништириб ўтилди.

Америкалик ҳамкорлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг фаолияти билан таништирилди, мамлакатимизда адвокатура соҳасидаги сўнгги йилларда рўй бераётган ижобий ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмун-моҳияти, мазкур Фармонга асосан адвокатлар учун яратилган янги имкониятлар, Адвокатлар палатасига юкланган вазифалар юзасидан қисқача маълумот берилди.

Томонлар келгусида қўшма тадбирлар ўтказиш, янги замонавий технологияларни жорий этиш орқали адвокатларни интернет тармоғи орқали ўқитиш бўйича ҳамкорликда ишларни амалга ошириш ҳақида келишиб олди.

Америкалик меҳмонлар Адвокатлар палатаси фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти учун миннатдорлик изҳор қилди. У мамлакатимизда қонун адвокатура институтининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ролини кучайтиришга қаратилган ижобий ўзгариш ва ислоҳотлар юксак эътиборга лойиқ эканини қайд этди.

2018-10-27 15:57:37  |  2278 |   1  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация