Тадбиркорни ноқонуний текширган мансабдорлар маъмурий жазога тортилди



 
  Расм манбаси : online812.ru

Фермер хўжалиги фаолиятига ўзбошимчалик билан аралашган туман ҳокимлиги мансабдорларига суд томонидан ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорда жарима тайинланди

Фарғона вилояти Қува туман маъмурий суди тадбиркор фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузган амалдорларни жаримага тортди.

Kun.uz хабарига кўра, Қува туман кадастр идораси мутахассиси Абдумухтор Зокиров, ветеринария​ бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Назаров ҳамда статистика бўлими етакчи мутахассиси Ойбек Позилов белгиланган қонун талабларига зид равишда, яъни тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиб, ўзбошимчалик билан 2018 йил 28 ноябрь куни «Салоҳиддин имкони» чорвачалик фермер хўжалигининг фаолияти юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказишган.

Ушбу ҳолат юзасидан тадбиркор 12 декабрь куни туман прокуратурасига мурожаат қилгач, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари назорат-текширув тадбири давомида шикоятда келтирилган ҳолатга ойдинлик киритган. Шунингдек, туман амалдорлари ҳуқуқбузарликда айбланган.

2018 йил 26 декабрь куни Фарғона вилояти Қува туман маъмурий суди мазкур ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ҳар учала амалдорнинг ҳаракатида ҳуқуқбузарлик аломати мавжудлигини аниқлади. Уларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241(2)-моддаси билан ушбу кодекснинг 33-моддасини қўллаб, ЭКИҲ 3 баравари миқдорда (608,190 сўм) жарима жазоси тайинланди.

2019-01-07 15:19:14  |  2356 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация