Бугун “Очиқ микрофон” тадбири бор, уйда туриб савол бериш имконидан фойдаланинг!



 
  Расм манбаси : tashkentlawspring.uz

Кеча Тошкент шаҳрида бошланган “Tashkent Law Spring” (“Тошкент ҳуқуқ баҳори”) халқаро юридик баҳори форумининг биринчи куни жуда самарали ўтди ва биз тадбир бўйича имкон қадар маълуотлар бериб боришга ҳаракат қилдик. Аммо сизга етказишга улгурганларимиз биз тўплаган маълуотлар ва интервьюларнинг ҳаммаси эмас. Қўлимизда тўпланган каттагина манбадан Сизга бугун ва келгусида, ҳеч бўлмаганда, муҳим аҳамиятли ўринларини етказишиб борамиз. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасидан хабар қилишганидек, Форумниг бугунги қисми Палата ва адвокатлар учун муҳим иш куни бўлади. Зеро, бугун айнан Палата томонидан юритиладиган “Юридик хизматлар” йўналиши муҳокамалари бўлиб ўтади. Муҳокамалар якунида эса Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси томонидан ўтказилган танлов натижаларига кўра “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси”, “Йилнинг энг яхши корпоратив юридик хизмати” номинациялари бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам кўзда тутилган.

 “My Lawyer” адвокатлик фирмаси адвокати, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг бошқаруви аъзоси Жамшид Турдалиев модераторлигида (ёрдамчи модератор — й.ф.д., “Адвокатлар” адвокатлик фирмаси адвокати Гулчеҳра Маткаримова) ўтадиган “Юридик хизматлар” йўналишидаги маърузалар рўйхати эса қуйидагича:

1. “Ёпиқ ва очиқ юридик хизматлар бозори: қай бирини танлаш керак?” Маърузачи: Юрий Пилипенко, Россия Федерацияси Адвокатлар палатаси президенти.

2. “Pro bono ва давлат томонидан молиялаштириладиган юридик ёрдам: мувозанатни таъминлаш”. Маърузачи: Фред Хюстон, Ҳуқуқий ривожланиш халқаро ташкилоти (ҲРХТ) Марказий Осиё бўйича минтақавий директори.

3. “Россияда адвокатлик тузилмаларининг турлари”. Маърузачи: Сергей Бородин, Халқаро адвокатлар уюшмаси (ҳамдўстлиги) вице-президенти (Россия).

4. “Бизнес ривожига юридик хизматнинг таъсири: адвокатуранинг аҳамияти”. Маърузачи: Виктор Чайчиц, Беларус Республикаси адвокатлар ҳайъатининг раиси, Беларус Республикасининг Миллий кенгаши сенатори.

5. “Халқаро юридик амалиётнинг энг илғор тажрибаси – халқаро юристнинг қарашлари”. Маърузачи: Киран Гор, Америка юристлари ассоциацияси аъзоси, Ж.Вашингтон номидаги университет профессори (АҚШ).

6. “Адвокатлик фаолияти: энг яхши амалиёт”. Маърузачи: Лиза Ричман Келли, “McDermott Will and Emery” халқаро юридик фирмаси ҳамкори (АҚШ).

7. “Хитойда халқаро юридик фирмаларнинг фаолиятини тартибга солиш режими”. Маърузачи: Чжан Чженли, “ДэХэн” юридик офисларининг партнёри, Пекин адвокатлар ассоциацияси Ташқи ишлар департаментининг аъзоси (ХХР).

8. “Юридик хизматлар сифатини қай тарзда баҳолаш керак?” Маърузачи: Дариус Гибашевич, “ GIBASIEWICZ ” юридик фирмасининг адвокати (Полша).

Шунингдек, Форумнинг бугунги  иш кунида “Рақамли иқтисодиёт”, “Инвесторлар инглиз ҳуқуқини афзал кўришадими?” “Иқтисодиётда давлат аралашувини камайтириш”, “Ўзбекистоннинг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш”, “Норматив сифат”, “Нотариат”, “Медиация – низоларни судгача ҳал қилиш”, “Давлат хизмати”, “Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс”, “Интеллектуал мулк” , “Юридик таълим”, “Ҳукуматнинг очиқлиги ва шаффофлиги” йўналишлари бўйича ҳам бир-биридан қизиқ мавзудаги қатор маърузалар Дастурга киритилган.

Бугун айрим йўналишларда устоз тажрибаси мактаби (мастер-класс) табдирлари, давра суҳбатлари ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, Халқаро интеллектуал мулк кунини нишонлаш доирасида “BEST IP-2019” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Қолаверса, бугун ҳар бир йўналишда муҳокамалардан сўнг “Очиқ микрофон” тадбирлари ташкил этилади. Шунга кўра яна бир бор эслатмоқчимизки, бу тадбир Сизга уйда турган ҳолда биз орқали ўзингиз истаган маърузачига савол бериб, жавоб олиш имконини яратади. Бу қулайликдан самарали фойдаланасиз деган умиддамиз. Биз бу борада Сизнинг хоҳишларингизни бажаришга тайёрмиз!   

Маърузалар ва маърузачиларнинг тўлиқ рўйхати билан эса қуйида танишишингиз мумкин:

 

“Рақамли иқтисодиёт” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Вячеслав Пак – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари).

1. “Ҳуқуқ ва янги технологияларнинг ўзаро боғлиқлиги”. Маърузачи: Нишит Десай, “Nishith Desai Associates” тадқиқот ва стратегик халқаро юридик фирмасининг асосчиси (Ҳиндистон).

2. “Ижтимоий суғурталашда давлат хизматларини рақамлаштириш. Россия ва хориж амалиёти”. Маърузачи: Евгений Писаревский, Россия Федерацияси Ижтимоий суғурталаш фонди раисининг биринчи ўринбосари.

3. “Юридик фирма 3.0: Юридик хизматларни рақамлаштириш”. Маърузачи: Раҳмат Собиров, “ SOBIROVS LAW FIRM ” юридик фирмасининг бошқарув ҳамкори (Канада).

4. “Рақамли шартнома ва рақамли валюта: шартномавий ҳуқуқ амалиётда”. Маърузачи: Максим Башкатов, Россия Федерацияси Халқаро ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази халқаро хусусий ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик соҳасидаги тадқиқотлар бўйича директори.

5. “Янги иқтисодий шароитларда катта маълумотларни тартибга солиш”. Маърузачи: Юлия Соломахина, “Cleary Gottlieb Steen & Hamilton LLC” ҳамкори (Россия).

6. “Крипто-активларга урғу берган ҳолда муваффақиятли миллий блокчейн-экотизимини яратиш”. Маърузачи: Жаидип Редди, халқаро юрист, “Nishith Desai Associates” тадқиқот ва стратегик халқаро юридик фирмаси (Ҳиндистон).

7. “Смарт-контрактлар ва блокчейн технологияси билан боғлиқ низоларни ҳал этиш”. Маърузачи: Сергей Алехин, “ Willkie Farr & Gallagher ” халқаро юридик фирмасининг юристи (Россия).

8. “Рақамли трансформация доирасида Адлия вазирлиги томонидан кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш”. Маърузачи: Икромжон Насруллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги ҳузуридаги Республика бизнес ва бошқарув Олий мактабининг Лойиҳа бошқариш кафедраси раҳбари.

9. “Информацион технологияларни қўллаб-қувватлаш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги”. Маърузачи: Алишер Ҳафизов, Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация марказининг Резидентларни мониторинг қилиш ва уларга кўмаклашиш шўбаси мудири (Ўзбекистон).

 

“Инвесторлар инглиз ҳуқуқини афзал кўришадими?” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Бобур Шамсиев – “Dentons” юридик фирмасининг партнёри, Тошкент офиси (Ўзбекистон)).

1. “Қозоғистон Республикасида инглиз ҳуқуқи: “Остона” Халқаро молия маркази”. Маърузачи: Кристофер Кемпбелл-Холт, ОХММ халқаро арбитраж маркази ва суд аппарати раҳбари ва регистратори (Қозоғистон).

2. “Нима учун инглиз ҳуқуқи халқаро бизнесда кенг қўлланилади?”. Маърузачи: Себастян Лоусон, “Freshfields Bruckhaus Deringer” халқаро юридик фирмаси ҳамкори (Австрия).

3. “Умумий ҳуқуқни континентал ҳуқуққа татбиқ этиш: Россия Федерацияси мисолида”. Маърузачи: Мурат Акуев, “Cleary Gottlieb Steen & Hamilton LLC” халқаро юридик фирмаси ҳамкори (Россия).

4. “Инвесторлар томонидан инглиз ва халқаро ҳуқуқ асосида зарарни қоплаш: факт ва рақамлар”. Маърузачи: Анастасия Малюгина, “ PricewaterhouseCoopers” компаниясининг МДҲ бўйича Форензик директори (Буюк Британия).

5. “Инглиз ҳуқуқи: бизнес соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистонга тавсиялар”. Маърузачи: Нодир Сиддиқов, “ Fieldfisher ” ЛЛП юридик фирмасининг партнёри (Буюк Британия).

 

“Иқтисодиётда давлат аралашувини камайтириш” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Галина Саидова – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари).

1. “Беларус Республикасининг иқтисодий соҳадаги қонунчилигини такомиллаштиришнинг замонавий тенденсиялари ва инновацион йўналишлари. Маърузачи: Галина Подрезёнок, Беларус Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази директори ўринбосари.

2. “Комплаенс дастурини баҳолаш самарадорлиги. Халқаро тажриба”. Маърузачи: Екатерина Смирнова, Халқаро ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази эксперти, “Иванян и Партнеры” адвокатлик бюроси Монополияга қарши кураш амалиётининг раҳбари (Россия).

3. “Давлат активларининг даромадлилигини ва самарадорлигини ошириш: синалган моделлар”. Маърузачи: Зафар Заҳидов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари (Ўзбекистон).

4. “Монополияга қарши комплаенс – давлат томонидан назоратни қисқартириш воситаси сифатида”. Маърузачи: Игор Антонов, Россия Федерациясининг Монополияга қарши кураш федерал хизматининг Ҳуқуқий бошқарма бошлиғи ўринбосари.

 

“Ўзбекистоннинг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Миракбар Раҳмонқулов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари).

1. “Халқаро хусусий ҳуқуқни ислоҳ қилиш бўйича замонавий тенденсиялар”. Маърузачи: Томас Жон, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Атташеси.

2. “Хитойнинг савдо ҳуқуқи: мамлакатнинг иқтисодиёти ривожланишига таъсир кўрсатган асосий нормалар”. Маърузачи: Фан Сзян, Хитой савдо ҳуқуқи жамияти раисининг ўринбосари (ХХР).

3. “Ҳуқуқий тизимларнинг конвергенсияси: инглиз ҳуқуқи ва Қозоғистон ҳуқуқи”. Маърузачи: Рамазан Сарпеков, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий маълумотлар институти директори.

4. “Синдициар кредитлаш тўғрисидаги Россия қонунчилиги тажрибаси: ютуқлар ва истиқбол”. Маърузачи: Татяна Голова, “Газпромбанк”нинг Инвестициялар ва лойиҳаларни молиялаштиришни юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи (Россия).

5. “Ерга эгалик қилиш: жамият манфаатлари ва шахсий манфаатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш”. Маърузачи: Омонбой Окюлов, Тошкент давлат юридик университетининг “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси профессори.

6. “Шартнома ҳуқуқининг алоҳида конструксияларини татбиқ этиш бўйича Россия тажрибаси”. Маърузачи: Максим Распутин, Халқаро ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази эксперти, Катта юрист, «Иванян и Партнеры» адвокатлик бюросининг маслаҳатчиси (Россия).

 

“Норматив сифат” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Маҳмуд Истамов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари).

1. “Демократик давлат бошқаруви, ҳуқуқ устуворлиги ва иқтисодий ривожланиш соҳаларида ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлиги сифати”. Маърузачи: Михаэль Френдо, Венеция комиссияси раиси ўринбосари.

2. “Идоравий норма ижодкорлигида мажбурий юридик экспертиза институти: Беларус Республикасининг тажрибаси”. Маърузачи: Сергей Задиран, Беларус Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари.

3. “Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнини рақамлаштириш (дижитализация)”. Маърузачи: Ик Хен Ри, Корея Республикаси давлат сиёсатини мувофиқлаштириш офисига қарашли Иқтисод, гуманитар ва ижтимоий фанлар миллий тадқиқот кенгаши ҳузуридаги Корея қонунчилиги илмий-тадқиқот институти Президенти.

4. “Норма ижодкорлиги амалиёти ва унинг қонунлар сифатига таъсири”. Маърузачи: Николай Черногор, Россия фанлар академияси профессори, Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти директорининг ўринбосари.

5. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг регулятив таʼсирини баҳолаш: АҚШ тажрибаси”. Маърузачи: Малколм Л. Рассел-Айнхорн, Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий давлат бошқаруви бўйича лектор, McCormack Сиёсат ва глобал тадқиқотлар олий мактаби, Массачусец университети, Бостон (АҚШ).

6. “Ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини баҳолаш”. Маърузачи: Валид Хайдер Малик, Жаҳон банкининг Давлат сектори бўйича катта мутахассиси.

(Маъуразалар якунида йўналиш бўйича Давра суҳбати ҳам ташкил этилади).

 

“Нотариат” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Акбар Тошқулов – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари).

1. “Нотариат бўйича миллий қонунчиликка “лотин” тамойилларини жорий қилиш”. Маърузачи: Ричард Боcк, Халқаро нотариуслар иттифоқининг вице-президенти.

2. “Бюджет ва бюджетдан ташқари нотариат: хусусий амалиёт керакми ёки йўқми?” Маърузачи: Константин Корсик, Россия Федерацияси Федерал нотариал палатасининг президенти.

3. “Қозоғистонда электрон нотариат, электрон ҳужжат алмашинуви”. Маърузачи: Асел Жанабилова, Қозоғистон Нотариал палатаси раиси.

4. “Австрияда нотариатнинг ўрни”. Маърузачи: Кристиан Радетик, Австриянинг давлат нотариуси.

5. “Жадал ривожланиш даврида Украина нотариатининг тажрибаси”. Маърузачилар: Елена Верповская, Киев шаҳрининг хусусий нотариуси (Украина).

 

“Медиация – низоларни судгача ҳал қилиш” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Шейла Пурсел – Медиация ва низоларни ҳал қилиш маркази директори (АҚШ), Ёрдамчи бошловчи: Фаррух Муҳаммедов – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори).

1. “Медиацияни қўллашни кенгайтириш чоралари”. Маърузачи: Алеш Залар, Европа низоларни ҳал этиш маркази президенти ва эксперти.

2. “Медиация бўйича Сингапур тажрибаси”. Маърузачи: Шарон Онг, Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги Консултатив сиёсат департаменти директори (маслаҳатчиси).

3. “Медиация афзалликлари ва медиацияни такомиллаштиришга қаратилган халқаро ислоҳотлар (Сингапур конвенсияси ва ЮНСИТРАЛ медиацияси намунавий қоидалари). Маърузачи: Ивана Нинчич, Халқаро арбитр, Медиацияни ривожлантириш бўйича ЕИ ва ЮНСИТРАЛ халқаро комиссияси аъзоси.

4. “Медиация ва уни қўллаш – МДҲ таҳлили ва ЙТТБ тажрибаси”. Маърузачи: Вероника Брадеуцану, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳатчиси.

5. “Давлат ва инвестор ўртасидаги низолар бўйича медиация”. Маърузачи: Марк Аппел, “ArbDB Chambers” халқаро низоларни ҳал этиш марказининг арбитри, медиатори (Ирландия)

 

“Давлат хизмати” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Эркин Муҳитдинов – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари).

1. “Кадрлар соҳасидаги корпоратив сиёсат: давлат сектори ундан нималарни олиши мумкин?” Маърузачи: Роджер Маннингс, “Лукойл” ПАЖ директорлар кенгашининг Кадрлар ва рағбатлантириш қўмитаси раиси (Россия).

2. “Ҳукуматнинг устувор вазифаларини ҳал қилиш учун салоҳиятли кадрлар тизимини яратиш”. Маърузачи: Никола Смит, Government Partnership International раҳбари (Буюк Британия).

3. “Ўзбекистонда давлат хизматининг қонунчилик пойдеворини шакллантириш”. Маърузачи: Алишер Каримов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи.

4. “Давлат хизматчиларини мукофотлаш ва рағбатлантириш: тўлов, таснифлаш ва номоддий рағбатлантиришлар”. Маърузачи: Кети Жеймс-Маннинг, Давлат хизмати соҳасида кадрлар сиёсати ва мукофотлаш масалалари сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатчи, Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси.

 

“Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Матилда Димовска – БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили).

1. “Давлат бошқарувида комплаенс-хавфлар”. Маърузачи: Максимиллиан Бургер-Шейдлин, Австрия Халқаро савдо палатаси ижрочи директори.

2. “Давлат секторида коррупциянинг олдини олишнинг глобал мавзулари: сиёсатчилар, қонунлар, механизмлар ва уларнинг самарадорлиги”. Маърузачи: Анга Тимилсина, БМТТДнинг Глобал антикоррупцион дастури маслаҳатчиси.

3. “Активлар декларацияси – коррупцияга қарши курашиш ва давлат бошқарувида янада шаффофликни таъминлаш воситаси сифатида”. Маърузачи: Иракли Котетишвили, БМТТДнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва давлат бошқаруви бўйича Истамбул минтақавий бўлими мутахассиси.

4. “Коррупқсияга қарши курашиш: устувор йўналишларни белгилаш ва ижро этиш”. Маърузачи: Георги Папуашвили, “GLCC Solutions LLC”нинг Ҳуқуқий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси (Грузия).

5. “Комплаенс-назорат тизимини жорий этиш: нимадан бошлаш керак?” Маърузачи: Анна Султан, “Miller&Chevalier” халқаро юридик фирмасининг маслаҳатчиси (АҚШ).

6. “Хитой коррупцияга қарши ҳуқуқий тизимининг ривожланиши”. Маърузачи: Чжао Лу, Пекин педагогика университети доценти (ХХР).

 

“Интеллектуал мулк” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Баҳодир Сагдуллаев – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори в.в.б).

1. “Интеллектуал мулк миллий стратегияси – иқтисодиёт ривожланишининг асоси”. Маърузачи: Иля Грибков, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўлими бошлиғи

2. “Интеллектуал ҳуқуқ бўйича ихтисослашган судлар: ҳуқуқни қўллашнинг янги имкониятлари”. Маърузачи: Оливер Шон, Мюнхен шаҳар округи суди судяси (Германия).

3. “Муаллифлик ҳуқуқини халқаро ҳуқуқий тартибга солиш, муаллифлик ҳуқуқига доир кўп томонлама конвенциялар”. Маърузачи: Иван Близнец, Россия Интеллектуал мулк давлат академияси ректори, Товар белгилари бўйича халқаро ассоциацияси вакили (INTA).

4. “Қалбаки маҳсулотлар ва ноқонуний параллел импорт билан курашиш”. Маърузачи: Девид Сауссинан, Контрафактга қарши кураш ассоциациясининг ҳуқуқий ва жамоатчилик масалалари бўйича директори (UNIFAB) (Франция).

5. “Бренд аҳамияти ва унинг иқтисодиётга бўлган ижобий таъсири”. Маърузачи: Лорензо Монтанари, Мулк ҳуқуқи Алянси ижрочи директори (The Property Rights Alliance, PRA).

6. “Товар белгисининг ҳуқуқий ҳимояси ва қалбаки маҳсулотлар билан курашиш”. Маърузачи: Дориан Кирошка, Молдова давлат университети профессори.

(Маърузалардан сўнг “Халқаро интеллектуал мулк кунини нишонлаш доирасида “BEST IP-2019” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади).

 

“Юридик таълим” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Мансур Камалов – Тошкент давлат юридик университети проректори. Ёрдамчи бошловчи: Жоан Блум – Бостон коллежи Ҳуқуқ мактабининг профессори (АҚШ)).

1. “Жамиятни рақамлаштириш даврида замонавий юристларни тайёрлаш”. Маърузачи: Алберто Мора, Гарвард университети профессори, Америка юристлари ассоциацияси Ҳуқуқ устуворлиги бўлими директори (АҚШ).

2. “Замонавий олий юридик таълим: трендлар ва муаммолар”. Маърузачи: Винсент Ружо, Бостон коллежининг Ҳуқуқ мактаби декани (АҚШ).

3. “Юристлар малакасини ошириш: АҚШ тажрибаси”. Маърузачи: Жереми Фогел, ижрочи директор, Беркли юридик институти, Беркли юридик мактаби, Калифорния университети (АҚШ).

4. “Замонавий Хитой юридик таълими: тарих, бугун ва келажак”. Маърузачи: Яо Тзяолон, Шанхай сиёсат-юридик университети вице-президенти (ХХР).

5. “Болоня процесси: ютуқ ва камчиликлар”. Маърузачи: Франческо Жиротти, Болоня университети профессори (Италия).

 

“Ҳукуматнинг очиқлиги ва шаффофлиги” йўналиши бўйича маърузалар:

(Бошловчи: Илҳом Абдуллаев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси).

1. “Open Justice: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимоти”. Маърузачи: Худоёр Мелиев, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари.

2. “Ҳуқуқий ахборот: ахборот оламида ривожланиш йўллари”. Маърузачи: Денис Скобялко, Беларус Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари.

3. “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги: энг яхши тажриба ва давлатлар учун тавсиялар”. Маърузачи: Арман Ватян, Жаҳон Банкининг Марказий Осиё бўйича Молия бошқариш сектори раҳбари.

4. Давлат секторида маъмурий тартиб-таомиллар, ҳисобдорлик ва шаффофлик. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг Истанбул Тадбирлар режаси доирасида Ўзбекистон Республикаси 4-босқич мониторинги тавсиялари”. Маърузачи: Мурод Ҳусанов, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти консултанти.

5. “Бюджет жараёнининг шаффофлиги – давлат органлари очиқлигининг таркибий қисмларидан бири”. Маърузачи: Михаил Перпер, “НОРМА” МЧЖ директори, “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг бош муҳаррири (Ўзбекистон).

6. Устоз тажрибаси мактаби (мастeр-класс). Мавзу: “Инвестицион лойиҳаларни бошқариш”. Маърузачи: Саймон Кокс, “Norton Rose Fulbright” Халқаро юридик фирмасининг катта маслаҳатчиси (Буюк Британия).

2019-04-26 07:00:09  |  2622 |   0  | 

2 изоҳлар

Форумда килинган маьрузалар тупламидан адвокатлар сотиб олишларини Палата ташкил этса, яхши иш буларди.

Форум ӯтказилишидан мамнунман. Ӯзбекистонда адвокатура институти ҳаракатга тушди.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация