Жабрланувчилар ва гувоҳларга бир марталик нафақа тўланади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Нафақанинг энг юқори миқдори энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача бўлиши мумкин

Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчилари давлат бюджети ҳисобидан ижтимоий ҳимоя қилинади ва бу борада масъул этиб Молия вазирлиги белгиланмоқда.

Низомда ҳимояга олинган шахсларга ва улар вафот этган тақдирда уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тўлаш амалиётини жорий этиш таклиф қилинган. Нафақа тўлаш учун жиноят тўғрисидаги ариза (хабар) ёхуд жиноят иши ўз юритувида бўлган, ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилувчи органнинг ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарори (ажрими) асос бўлади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига (хотинига (эрига), 8 ёшга тўлмаган ёки 8 ёшдан катта бўлса ҳам 18 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган болаларига, ҳамда 23 ёшга тўлгунга қадар таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида ўқиётган болаларига, ота ва оналарига) ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида бир марталик тўланадиган нафақа тенг улушларда ҳар бирига тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати ёки соғлиғига зарар (шикастланиш, майибланиш, контузия) етказилган тақдирда, айнан I, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ва ногиронлиги бўлган болаларга энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида бир марталик тўланадиган нафақа тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахсга ногиронликни келтириб чиқармаган тан жароҳатининг ёки унинг соғлиғига бошқача зиённинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб бир марталик тўланадиган нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:

оғир даражада - энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз беш баравари миқдорида;

ўрта даражада - энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида;

енгил даражада - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ваколатли орган томонидан олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ижро этилади.

2019-03-31 17:20:10  |  2326 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация