7,5 тонна уруғлик донни талон-торож қилган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Ведомости

16 млн сўмлик дон ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан ўзлаштириб юборилгани айтилмоқда

2018 йил декабрь ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар бўлими ходимлари томонидан “Қувадонмаҳсулотлари” АЖга қарашли “Б” дон қабул қилиш шохобчасида фермер хўжаликларига уруғлик донларни тарқатилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Kun.uz’га хабар беришича, текширишда “Б” дон қабул қилиш шохобчаси мудири Б.Б. “Ғалла-2019” ҳосили учун Қувасой шаҳрида фаолият кўрсатувчи жами 38 фермер хўжаликларига юк хатлари орқали жами 94,945 кг. 206 млн 410 минг сўмлик уруғлик донларни тарқатган бўлса-да, бироқ ушбу фермер хўжаликларига уруғлик донларни тарқатилганлигини тасдиқловчи китобга ва юк хатларининг ўзида қолган асл нусхаларига қалбаки ёзувлар киритиш йўли билан жами 7,475 кг, 16 млн 252 минг сўмлик уруғлик донларни қўшиб ёзиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-12-21 18:58:02  |  2102 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация