“Очиқ судга журналистни киритмаган судьядан воз кечиш керак!”



 
  Расм манбаси : human.uz

“Очиқ судда агар унда махфий, тижорат, оилавий ва давлат сирлари бўлмаса шунга қарамасдан судья журналистнинг жараённи ёзиб олишидан чўчиса, бундай Судьядан воз кечиш керак, — дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев — Мен бундай судьяларни ишдан бўшатилиши тарафдориман. Агар, суд жараёни бир неча кун давом этса, Судья ўша журналистдан суд якуний ҳукмни бермагунча ёзиб олинган маълумотларни эълон қилмасликни сўраши мумкин. Бироқ, суд ҳар бир жараённи журналист кузатуви ва иштирокида бўлишига қаршилик қилмаслиги керак.

Амалиётда биз эшитяпмизки, судья биринчи ва иккинчи кунларда бошқа позицияда туради ва якуний суд ишида унинг қарорлари ўзгариши мумкин. Яъни амалиётда кўринадики, кимгадир қандайдир босимлар бўлаётган бўлиши мумкин. Суд айрим ҳолда инобатга олган далиллар кейинги ҳолларда чиқариб юборилиши ҳам кузатиляпти. Бу камчиликларни чеклаш учун журналистларнинг суддаги иштирокни таъминлаш керак. Судьялар очиқ суд жараёнига журналистни киритмаса ва унга ёзиб олиш учун имконият бермаса, демак у ўз фаолиятини очиқ олиб боришдан қўрқади. Бундай судьялардан воз кечишимиз керак.

Шунчаки, судья хоҳламагани учун журналистнинг суддаги иштироки чекланмаслиги керак.

Баъзи, судьялар буни қабул қила олмаяпти. “Биз мустақилмиз, нима учун туман депутатига ахборот беришимиз керак?”, дейди айрим судьялар. Демак, фаолияти ҳақида кимгадир очиқ ахборот беришдан қўрққан судьяни қандайдир камчилиги бор. Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади, очиқлик, шаффофлик бўлмайди.

Адолатли яхши судьяларимиз кўп. Аммо, бир-иккита адолатсиз судьялар жамоатчилик норозилиги учун етарли бўлмоқда. Чунки, судларда инсон тақдири ҳал бўлади”.

Human.uz порталининг хабар қилишича, депутат бу фикрларини журналистларни қайта тайёрлаш марказида оммавий ахборот воситаларида коррупция мавзусини ёритиш масалалари бўйича бўлиб ўтган давра суҳбатида айтган. Зеро, тадбирда ОАВда коррупция мавзусининг ёритилиши билан боғлиқ қийинчиликлар борасида сўз бориб, журналистлар, жумладан, суд жараёнларида эркин қатнаша олмасликлари, баъзан қатнашсалар ҳам жараённи видео ёки овозли тарзда муҳрлашга йўл қўйилмаслиги бўйича эътирозлар билдирилган.

2020-02-15 17:13:07  |  634 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

4 изоҳлар

Январ 17, 2021  16:06

1.Жавохир

Судларда хакикат булиши мумкун лекин лавозими катта булган одамлар ёки ташкилот манфатлари фойдасига ютиб чикиши аниклигига кундан кунга амин булаяпман!

Очик суд мажлисида хар кандай шахс, жумладан журналист хам катнашиш хукукига эга. Судья журналистни суд мажлисига киритмасликка хакки йук. Айни бир пайтда суд жаренини видео тасвирга олиш учун хам рухсат берилиши керак. Шундай килинмас экан, судья томонидан ишни адолатли ва халол куриб чикилиши масаласида шубха тугилади. Демак, суд тизими хали хар томонлама чукур ислохотларга мухтож, деб айтиш мумкин.

Феврал 16, 2020  18:35

3.Ойбек Рахимов

Бу холатлар суд тизимини ва суд таркибининг купчилигининг хаддан ташкари эрксизлиги, конунларни куллашда адашиб кетишидан, рахбарларидан гап эшитиб колишидан куркишлиги, илмининг саёзлигини курсатади холос... Нега аудиомосламадан куркиши оддий йпх ходимининг харакатларидан судьяларнинг харакатини фарки йук... Куркмаса узига бодикамера осиб олсин ва куркмасин хукукларни таьминлаймиз деб айтишсин, шунда жамоатчилик уларга ишонади. Булмаса, оддий кариндошлиги бахона килиниб, (масалан: дехконовга ухшаб) дардини эшитгандек куриниб, локайдлик килгани учун нохак судланган мазлумларнинг каргишига учраб, битта битталаб камалиб кетиши хам хеч гап эмас... Ахир улар хам жамиятимиз олий табакасидаги вакилларимизку, нега кура била туриб нохакликка кул урилади, ахир илгарилари моддий кийинчилик бахона килинарди. Эндичи, локайдликни кай йул билан яширмокчи булишяпти, хатто узлари хам бу масалаларга оид раддияларини четдан узлари укиса гап нимадалигини тушинишадику нега совукконликни барибир давом эттиришади хайронман... Канча мисол керак булса истаганча бор... Уларни бахонасини айтмайсизми, сиз тарафсиз, иккинчи тарафни манфаати нима булади деган бахона билан Хар доим конун бузилаверади...

Феврал 15, 2020  19:56

4.Адвокат Тоҳирбек

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг фикрлари тўғри мен қўшиламан. Чунки Журналистлар тўртинчи хокимият хисобланади. Улар хам очиқ судларга киришга ва журналистик ишларини бажаришга Хақли. Россия киноларида аниқ кўрсатиб турибди-ку?... Журналисларни Суд олдида интервью олябди. Суд жараёнлари-ю хибсхоналарни хам камераларга олишябди. Биздачи, Журналист у ёқда турсин ҳатто баъзи кучлироқ адвокатларни қўймасликка уринишади. Чунки Коррупция аломатлари борлиги учун қўрқишса- керакда.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация