Адвокатларга тазйиқлар давом этмоқда!



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

“Бугунги кунда турли идоралар томонидан адвокатларга ҳар хил кўринишда тазйиқ ўтказиш ҳолатлари учраб турибди. Уриш ҳолати ҳам бор, ҳимоясидаги шахснинг олдига киритмаслик ҳолати ҳам бор ва ҳоказо. Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда адвокатлар ўртасида бу борада ўтказилган аноним сўровнама статистикаси жуда қўрқинчли. Албатта, бу аноним сўровнома. Адвокатлар бу ҳақда фактларни ҳозир сўрасак бера олмаслиги мумкин. Чунки, аввало, адвокатларда қўрқув бор, қолаверса, орадан вақт ўтиб кетганидан кейин уни асослаб, исботлаб бериш ҳам қийин.

Қолаверса, асосли фактлар ҳам кам эмас. Жумладан, ўтган йили Андижон вилоятида ички ишлар тизимининг мансабдор ходимларидан бири адвокатни олдига чақириб, унинг ордерини ва ишончномасини йиртиб ташлаган. Шунингдек, ушбу адвокатнинг ҳимоясидаги шахсни ҳам адвокат томонидан ёзилган кассация тартибидаги аризадан воз кечишга мажбурлаб, бу тўғрисида ёзиб беришини талаб қилган. Аммо адвокатимиз ёш, уддабурон йигит экан, ўз ҳуқуқларининг бузилаётгани тўғрисида зудлик билан прокуратурага мурожаат қилиб, Адвокатлар палатасига ҳам билдирги берган. Шунга кўра биз энг аввало адвокатни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун у билан телефонда боғланиб, далда бердик. Ҳудудий бошқармамиз бошлиғи эса ходимлари билан биргаликда у билан юзма-юз учрашди. Шу тарзда ходимларимиз бир неча кун давомида адвокатнинг ёнида бўлиб, тазйиқнинг яна давом этиши эҳтимолларини бартараф этишга ҳаракат қилиб туришди. Уларга ёрдам бериш учун Палата марказий аппаратидан ҳам мутахассис юбордик. Натижада мазкур масала юзасидан бир қатор идоралар билан мулоқотлар олиб борилиб, тегишли баённомалар расмийлаштирилди. Шунга кўра Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига бунақа ҳолатларнинг олдини олиш масаласини кўриб чиқишларини сўраб мурожаат қилдик ва улар томонидан ҳам бунга тегишлича муносабат билдирилди. Айни пайтда юқорида қайд этилган масалани Бош прокуратура ўз назоратига олган бўлиб, жиноят иши очилган ва ички ишлар тизимининг бир неча ходими эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда”.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров Палата Бошқарувининг навбатдаги йиғилишида шуларни гапирар экан, бу мисол ягона ҳолат эмаслигини ҳам таъкидлади. “Шундан хулоса қилиш мумкинки, адвокатларни ҳимоя қилишнинг ишланган қулай тизимини яратишимиз керак, — деди у жумладан. — Ҳозирча ҳеч бўлмаса адвокат тазйиққа учраган ҳолларда бу ҳақда ўз вақтида Палатага мурожаат қилиб, тегишли тез ёрдамни олиш имконига эга бўлсин! Шунинг учун бу борада қулайроқ шароит яратиш мақсадида ҳозир 4 рақамли қисқа телефон рақами олиш ҳаракатидамиз. Шунингдек, Палата томонидан адвокатлар ҳимоясини таъминлашга доир илк Низом ишлаб чиқилди. Албатта у ҳали амалиётдан келиб чиқиб такомиллаштириб борилади”.

Шу куни Бошқарув йиғилишида Адвокатлар палатаси томонидан соҳа ривожи йўлида амалга оширилиши лозим бўлган яна бир қатор масалалар, жумладан, Палата ҳамда адвокатлар ўртасида ахборот алмашинуви ва ўзаро муносабат, адвокатлар малакасини ошириш, Палата ишидаги шаффофлик, адвокатлар малака комиссияси ишини такомиллаштириш, адвокат касби этикасига риоя этилиши, халқаро муносабатлар каби масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

2019-01-27 19:08:58  |  5678 |   0  | 

18 изоҳлар

Жиноят процессуал кодексига алохида боб киритиш керак ва унга кура суриштирувчи , терговчи ва прокурор, Адвокат томонидан жиноят иши доирасида берилган илтимоснома ва шикоятни каноатлантириш ёки каноатлантиришдан рад этиш тугрисида карор кабул килиши, шундай илтимосномани ва щикоятни олгандан сунг суриштирувчи, терговчи ва прокурор карорни кабул килиш муддатларини белгиловчи ва бу карорларни устидан юкори турувчи органга шикоят килиш муддатлари ва тартиби катъий белгиланиши ловим, ана шунда Адвокатнинг мурожаати беэътибор командир. Хозирда амалиётда Адвокат берган илтимосномага суриштирувчи, терговчи ва прокурор хаттоки ёзма жавоб бермайди.

Феврал 21, 2020  22:20

2.Адвокат Тохирбек-доцент

Ўзбекисттон Жиноят кодексига бояги айтганимдек янги модда киритилса,, ҳеч бўлмаса шу моддани талқин қилиш йўли билан хам тушунтириш олиб бориб ўзимини ҳимоя қилган бўлурми-дик. Бу масалани жиддий ўйлаб кўриш керак. Хеч бўлма сиёсат учун хам керакда ЖКга янги модда киритилиши. Шунда адвокатга тайъзий қилувчилар камаярмиди.-деб ўйлайман.

Декабрь 13, 2019  22:08

3.Адвокат Тохирбек Тожибоев

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1971-моддасидаги “Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишда ифодаланган” маъмурий жавобгарлик ҳақидаги ҳуқуқий нормага ўҳшаш Ўзбекистон Республикаси ЖКга ҳам алоҳида модда киритиш лозим бўлади. Бу таклиф этилаётган норманинг 1-қисми диспозициясида, адвокат сўровига ўз вақтида жавоб бермаслик, адвокат илтимосномасини муҳокама қилмаслик, бефарқ бўлиш, адвокат ва унинг иш фаолиятига нисбатан хурматсизлик қилиш, суд ва тергов органлари томонидан адвокатни иш вақтини сабабсиз чеклаш, (Масалан: эрталаб суд ёки тергов биносига чақириб олиб, шу куни кеч соат 16,17 ларда ишни кўриш каби холатлар) назарда тутилиши керак бўлади. Бу таклиф этилаётган норманинг 2-қисми диспозициясида эса, Суриштирувчи, терговчи, прокурор, ДХХ, ДСИ, Депортамент ходимлари ва бошқа давлат органлари ходимлари, ҳамда фуқаролар томонидан, адвокатларнинг шаҳсий даҳлсизлигига нисбатан ҳар қандай кўринишда аралашиш, тахдид қилиш, қўрқитиш, мажбурлаш, ҳимоядан воз кечишга мажбурлаш ва х.к харакатлари учун жиноий жавобгарлик ва жазо белгилашни назарда тутиш лозим бўлади. Бу таклиф этилаётган норманинг 3-қисми диспозициясида, адвокатнинг хизмат фаолияти сабабли, уни ўриш, дўппослаш, соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли тан жароҳати етказиш, ҳатто ўлдириш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш керак-деб таклиф билдирамиз.

Жамтятимизда хаммани конунни хурмат килиш ва унга катъий риоя этиш хамда бир вактни узида узгалар хукукларини хурмат килишга чакираман.

Изох езаетган инсонлардан илтимос килмокчиман, яьни АП адресига хар асоссиз гап-сузлардан узингизни тийишингизни маслахат берган булардим (охирги изохни назарда тутаяпман). Адвокатлар палатаси хам хозирги даврда ислохотлар йулидан бормокда, шу сабабли келинглар барчамиз уни куллаб-кувватлайлик ва унга камарбаста булайлик. Шундагина хаммаси яхши булишига шубха йук. Чунки, адвокатларимиз фаолияти давлатимиз рахбари диккат марказида ва унинг химоясида турибди. Бу фикримни Андижон вилоятидаги вокеалар ривожи тасдиклаб турибди....

Феврал 05, 2019  16:57

6.Адвокат Адв

Палатани қўлидан хеч нарса келмайди! Палатанинг асосий вазифаси бадал пулларини йиғиш ва ейиш. қолган нарсалар умуман қизиқтирмайди. Булар шунчаки гаплар.

Хамкасбларимнинг билдирган фикрлари барчаси диккатга сазовор. Уларга кушилган холда айтмокчиманки, адвокатга утказиладиган хар кандай тайзиклар ва суриштирув, тергов, прокуратура, суд органлари мансабдор шахслари томонидан содир этиладиган конунбузилишлар (хусусан адвокат билан боглик) тугрисида тезкор равишда ахборотлар ва материаллар АП да йигилиб, улар буйича шошилинч равишда конуний чоралар куриш имконияти ни берадиган механизни яратишимиз керак. Албатта, бунинг учун махсус ваколатларга эга булган алохида давлат тузилмаси (махсус давлат инспекциями шаклида) яратилиши керак деб, хисоблайман. Шу каби давлат тузилмаси мавжудлининг узи хам конунбузар мансабдор шахсларни хушерликка чакириб туради. Шунингдек, конунбузарлик холатлари кескин равишда камайиб бораверади...

Феврал 05, 2019  07:39

8.Шахобидинов Нематулло

Олий суд хам, Бош прокуратура хам назарий коидалар билан асослар келтириб этироз билдирган. Лекин адвокатлар амалиетда амалиетда ана шу назария бажарилмаетганлигини айтмокда. Мисол учун айнан Олий суд томонидан жиноят ишлари буйча адвокатлар томонидан езилган шикоятлар урганиши натижасида протест киритилса уша адвокатни чакириб суд мажлисида катнашиши таминланмайди. Адвокат протестдан бехабар колади. Иш куриб булингандан кейин ажримни олади. Узлари кабул килган Пленум карори талабини очикдан очик бажармайдилар. Шахсан менда бундай холат куп булган. Менинг таклифим палата кошида суд-тергов органлари ва бош давлат идоралари томонидан адвокатга нисбатан конунбузилиш холатлари ва ноконуний процессуал хужжатлар буйича адвокатлар томонидан килинган мурожаатларни кабул килиб уларни туплаб тегишлилиги буйича Девонга, Бош прокуратурага ёки бошка чора куриши белгиланган идораларга хар чоракда хабар тарзида юборадиган механизмни жорий килиш керак



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация