Тошкентда мактаб ўқувчилари қарийб 24 минг долларни ўғирлади



 
  Расм манбаси : Sevimli каналидан скрин-шот

Суд уларни озодликдан маҳрум этмади, аммо ўсмирлардан бирининг отаси номусга чидай олмай вафот этгани айтилмоқда

Тошкентдаги 261-сонли мактабнинг икки битирувчиси ва Туризм коллежининг 2-босқич ўқувчиси 22 минг АҚШ доллари ва 15 млн. сўм ўғирлагани учун суд қилинди.

Олмазор тумани жиноят ишлари бўйича судьяси Муса Юсупов айбланувчиларнинг ёшини, аввал судланмаганлигини ва зарар қопланганлигини ҳисобга олиб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаган.

Аммо судланувчилардан бирининг отаси ўғлининг қилмишини кўтаролмай, суд йиғилишидан кейин вафот этгани айтилмоқда.

Sevimli телеканали лавҳасида айтилишича, ўсмирлар аввалдан тил бириктирган ҳолда, уларнинг бирининг яқин қариндоши бўлган аёлнинг уйига ўғирликка тушишган. Ўқувчилар жабрланувчининг уйига кириб, аёл уй олиш учун тўплаган 22 минг АҚШ доллари ва 15 миллион сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетишган.

Бу пуллар кейинчалик шаҳарнинг машҳур ресторанларида ўтиришга, iPhone 6 русумли 3 дона телефон ва кийим-кечакка сарфланади.

Шунингдек, ўсмирлардан бири ўғирланган пуллар ҳисобидан отасига ВАЗ 2111 русумли автомобиль ва зотдор ит сотиб олган.

Пул тугагандан сўнг улар яна бир ўғирликни содир этишга муваффақ бўлишган: ўсмирлардан бирига қўшни бўлган хонадондан ноутбук, техника буюмлари ва қимматбаҳо атирларни олиб чиқиб кетишган.

Видеолавҳада айтилишича, ўсмирлардан бирининг ота-онаси зарарни қоплаш учун ўз уйини жабрланувчи номига расмийлаштириб берган.

2019-01-12 21:35:51  |  2292 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация