Айрим фуқаролик ишларининг судда кўрилиши учун давлат божлари ундирилмайдиган бўлди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Эндиликда фуқаролик ишлари бўйича судларда оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилган вақтини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди. Бу Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчаларда назарда тутилган.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, қарор билан нотариуслар томонидан мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ шартномалар тасдиқланганида қайси ҳолатларда давлат божи ундирилишига ҳам аниқлик киритилди, яъни давлат божи мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун ундирилади.

Шунингдек, ушбу шартнома тарафларининг бири юридик шахс бўлганида давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ундирилади. Илгари бу ҳолатга аниқлик киритилмаган эди.

Бундан ташқари, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилганлик ва қарз шартномаларига ўзгартиришлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизини ташкил этади.

Киритилган яна бир қўшимчага кўра, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида сайёр қабуллар чоғида амалга оширилганида давлат божи ўз миқдорида ундирилади.

Шунингдек, қарор билан никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилишда давлат божи ундирилмаслиги белгиланди.

2018-11-04 13:45:41  |  2401 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация