Коллегиал органларга давлат-ҳокимият ваколатларини бериш тақиқланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Шунингдек, бир йилдан узоқ фаолият юритмаган коллегиал органлар мажбурий тугатилади

Ҳукумат қарори билан Идоралараро коллегиал органлар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.

Низомга мувофиқ, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига юклатилган масалалар ва функцияларни бажариш борасида ташкилий-амалий, услубий, илмий кўмаклашиш коллегиал органларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Коллегиал органлар вазифаларни амалга ошириш учун зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш ва коллегиал органлар ишига уларнинг фаолият соҳасига бевосита алоқаси бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг вакилларини жалб этиш ҳуқуқига эга.

Коллегиал органларга давлат-ҳокимият ваколатларини бериш тақиқланади.

Шунингдек, низомга кўра тармоқлараро, идоралараро ва ҳудудлараро мувофиқлаштиришни талаб этувчи масалаларни кўриб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш коллегиал органларни ташкил этиш заруратини асословчи мезон ҳисобланади.

Ҳукумат мутасадди органлар билан ҳамкорликда идоралараро коллегиал органлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиб, баҳолаб боради ва таҳлил натижалари бўйича уларни қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрлайди. Бир йилдан узоқ фаолият юритмаган коллегиал органлар мажбурий тугатилади.​

2018-11-26 12:14:11  |  2384 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация