Термизда бир неча ой уриниб ҳоким қабулига кира олмаган тадбиркор ўзига ўт қўйди



 
  Расм манбаси : Видеодан скриншот

Маълумотларга кўра, ҳокимлик унинг кредит ҳисобига юритаётган ошхонасини бузиб ташлаган экан. Воқеани прокуратура ўрганмоқда

Яқинда Repost нашри ва ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, унинг кредитга олинган пуллар эвазига очган кафеси жойлашган бино Термиз тумани ҳокимлиги томонидан бузиб ташланган. Бино бузиб ташланишини билган эркак тушунтириш беришларини сўраб бир неча ой давомида туман ҳокимиятига мурожаат қилган, бироқ ҳоким қабулига кира олмаган. Шу сабабли эркак туман ҳокимлиги биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова Kun.uz сўровига жавобан воқеа 2019 йил 25 февраль куни соат тахминан 11:20 ларда юз берганини тасдиқлади. Дарҳақиқат, Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи Ат-Термизий кўчаси марказида Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0,5 литр ҳажмдаги идишдаги бензинни устига сепиб, зажигалка билан ўзини ўзи ёқиб юборган.

Аланга оқибатида тан жароҳати олган Б.Э. Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Вилоят суд тиббий экспертизасининг 2019 йил 25 февралдаги дастлабки 67-сонли хулосасида, фуқаро Б.Э.да тананинг 15-20 фоиз қисмини I-II даражали алангадан термик куйиши, юқори ҳароратли аланга (олов) таъсир механизми натижасида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-02-28 22:20:08  |  2039 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация