Коррупциянинг асосий сабаблари – иш ҳақларининг камлиги ва ҳуқуқий маданият пастлиги



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ўтказган сўров натижалари шундан далолат беради.

Хусусан, жорий йилнинг август ойида ўтказилган сўровда иштирок этган 1102 респондентнинг 46 фоизи коррупциянинг асосий сабабини иш ҳақларининг камлигида, дея қайд этган. 40 фоиз иштирокчининг фикрича, бу ҳуқуқий маданият даражасининг пастлиги билан боғлиқ. Шунингдек, респондентларнинг 30 фоизи Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг хатти-ҳаракатлари устидан назорат етарли даражада эмаслигини эътироф этган.

Сўров натижаларига кўра, энг коррупциялашган давлат идоралари рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

Ижро ҳокимияти органлари (асосан, маҳаллий ҳокимликлар) – 41 фоиз;

Ички ишлар тизими – 18 фоиз;

Солиқ органлари – 17 фоиз;

Прокурора – 16 фоиз;

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари – 15 фоиз.

Ушбу маълумотлар Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) томонидан коррупциянинг асосий сабабларини ва мамлакатимиздаги энг коррупциялашган давлат бошқаруви органларини аниқлаш мақсадида ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларидир. Бу ҳақда 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида бўлиб ўтган “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусидаги давра суҳбати чоғида институт сектор мудири Олег Лиманов хабар берди.

2018-12-07 16:18:29  |  2932 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация