Бош прокуратура: «Алп Жамол банк» эгасига қарши жиноят иши қайта очилган



 
  Расм манбаси : Facebook

2010 йилдан бери Қозоғистонда бўлган Муҳидин Асомиддиновнинг “ўз ихтиёри билан” қайтгани ва “қилмишидан пушаймонлиги” важидан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилмагани айтилмоқда

Бир неча кун аввал, Тошкентда илгари машҳур бўлган хусусий банклардан бири "Алп Жамол банк"нинг эгаси Муҳиддин Асомиддинов Тошкентга қайтгани ҳақида турли ОАВда хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, Муҳиддин Асомиддинов 2010 йил март ойида банк соҳасидаги қонунчиликни бузишда айбланиб, унга қарашли "Алп Жамол банк" лицензияси бекор қилинганидан сўнг қўшни Қозоғистонга чиқиб кетган ва ўша ерда яшаган.

Kun.uz сайти "Алп Жамол банк"нинг эгасининг қайтгани унга нисбатан очилган жиноят ишига қай даражада таъсир этганига ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилди.

Унинг айтишича, "Алп Жамол банк" кузатув кенгашининг собиқ раиси Муҳиддин Асомиддиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 184- ва бошқа моддалари билан қўзғатилган ва кейинчалик унинг қидирувда бўлганлиги сабабли тўхтатилган жиноят иши ҳозирда М. Асомиддиновнинг ўз ихтиёри билан қайтиб, терговга жалб қилинганлиги сабабли қайта тикланган.

«Айбланувчининг содир этган қилмишидан пушаймонлиги, етказилган зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаганлиги ва тергов билан фаол ҳамкорлик қилаётганлиги нуқтаи назаридан унга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилди»,

– дейди Бош прокуратура расмий вакили.

Қайд этилишича, ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Хабарларга кўра, 2010 йил 1 январига келиб "Алп Жамол банк" активлари 118,6 млрд сўмга етган, банкнинг жисмоний ва юридик шахслардан 155 мингдан ортиқ мижозлари бўлган.

2011 йил март ойида "Алп Жамол банк"нинг кўчмас ва нокўчмас мулклари давлат фойдасига мусодара этилган.

2019-01-16 16:46:49  |  2352 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация