Тамаки маҳсулотлари тўғрисида техник регламент тасдиқланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Смола миқдори филтрли сигарета тутуни таркибида – 10, филтрсиз сигарета тутунида эса 16 мгр.дан ортиқ бўлиши мумкин эмас

Тамаки маҳсулотлари тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Регламентга мувофиқ, смола миқдори филтрли сигарета тутуни таркибида 10 миллиграмдан ҳамда филтрсиз сигарета тутуни таркибида 16 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Шунингдек, бир дона сигаретанинг (филтрли ёки филтрсиз) тутуни таркибидаги никотиннинг миқдори 1,0 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Ҳар бир тамаки маҳсулоти истеъмолчи қадоғининг юза ва орқа томонини пастки қисмида тиббий огоҳлантириш (ёки расм) жойлаштирилади ва ушбу маълумот қадоғнинг камида 40 фоизини эгаллаши лозим.

Ушбу регламент 2020 йил 2 февралдан кучга киради.

2019-02-05 12:49:03  |  2060 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация