Якка тартибдаги профилактика иши кимларга нисбатан юритилади?



 
  Расм манбаси : Qalampir.uz

Майда безорилик учун жавобгарликка тортилганлар, фоҳиша аёллар, расман ишсиз уюшмаган ёшлар ва ҳкз.

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан “якка тартибдаги профилактика иши” тушунчаси амалга киритилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳада бунга “ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахслар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишининг олдини олишга доир фаолият”, деб таъриф берилган.

Ҳужжат билан Қонунга ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб бориладиган шахсларнинг тоифалари санаб ўтилган қуйидаги мазмундаги 35-1-моддани киритиш белгиланган:

Якка тартибдаги профилактика иши қуйидаги тоифадаги шахсларга нисбатан олиб борилади:

туҳмат, ҳақорат қилиш, енгил тан жароҳати етказиш, майда безорилик содир этганлиги учун ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганлар;

фоҳишалик қилгани учун ваколатли орган томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган хотин-қизлар;

ваколатли органлар томонидан ишсиз деб топилган уюшмаган ёшлар;

оиласида турли кўринишда низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиганлар;

алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандликка мубтало бўлган, руҳий касалликларга, ОИВ инфекциясига, таносил касалликларига ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликларга чалинганлар.

Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш учун суднинг қарори ёки ажрими ёки шахснинг сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган ёхуд руҳий касалликларга, ОИВ инфекциясига, таносил касалликларига ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликларга чалинган бемор деб топилгани тўғрисидаги тиббий хулоса, ёхуд ваколатли органнинг якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш тўғрисидаги қарори асос бўлиши белгиланган.

Шахсга нисбатан якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш бир йил мобайнида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси 26 мартга қадар муҳокамада бўлади.

2019-03-11 17:07:18  |  3173 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация