Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонунчиликка янги тушунчалар киритилмоқда



 
  Расм манбаси : xorazm-iib.uz

“Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахс”, “ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила” ва “якка тартибдаги профилактика иши”

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонунчиликка “ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахс”, “ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила” ва “якка тартибдаги профилактика иши” каби янги юридик тушунчалар киритилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини баҳолаш порталида эълон қилинган.

Лойиҳа билан, 2014 йил 14 майда қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон қонуннинг 3-моддаси (Асосий тушунчалар) қуйидаги янги терминлар билан тўлдирилмоқда:  

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахс – алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандликка мубтало бўлган ёки руҳий ҳолати бузилган ёхуд ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила – ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахс томонидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, хотини (эри)га, вояга етмаган ёхуд вояга етган муомалага лаёқатсиз фарзандларига нисбатан шафқатсиз муомалада бўлаётган, уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки ўз фарзандларини таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган шахс яшаётган оила;

якка тартибдаги профилактика иши – ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахслар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишининг олдини олишга доир фаолият.

Қонун лойиҳаси 2019 йил 26 мартга қадар муҳокама қилинади. Ҳужжат ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

2019-03-11 12:55:35  |  2310 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация