Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчилари тақдирланди



 
  Расм манбаси : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Икки ой аввал Адлия вазирлиги томонидан “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови эълон қилинган эди. Мустақиллик байрами арафасида танловнинг барча – ўнта номинацияси бўйича ғолиблари аниқланди. 12 сентябрь куни ана шу ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kun.uz.

Танловга икки ой давомида 170 дан ортиқ материал келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати ушбу материалларни ўрганиб чиқиб, яширин овоз бериш йўли билан ғолибларни аниқлади.

“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови номинациялари ва ғолиблари

“Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун” номинацияси бўйича: Муҳиддинова Феруза Абдурашидовна – Тошкент давлат юридик университети профессори. Республика миқёсидаги ҳуқуқий тарғибот гуруҳлари аъзоси. 100 га яқин илмий ишлар: монография, рисола ва илмий мақолалар муаллифи.

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис” номинацияси бўйича:

Худойбердиев Хушнудбек Ғайратович – Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши аппаратининг юридик бўлими мудири ўринбосари. "Telegram"да “Xushnudbek.uz” номли канални юритади.

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист” номинацияси бўйича:

Эргашева Дилфуза Рустамовна – “Инсон ва қонун” газетаси адабий муҳаррири, журналист, блогер. Ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги қатор материаллари матбуотда ва интернет саҳифаларида эълон қилинган.

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энгя хши ОАВ” номинацияси бўйича:

“Ўзбекистон 24” телеканали – ҳуқуқий тарғибот, хусусан қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказишда энг фаол телеканал.

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер” номинацияси бўйича:

Калонов Баҳром Қосимжонович – таниқли карикатурачи-рассом. Унинг биргина "#бизкоррупциягақаршимиз” хештэги остидаги туркум карикатуралари "Telegram", "Facebook" ва "Instagram" ижтимоий тармоқларида миллион мартадан ортиқ кўрилган. Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган “Раис бува” муаллифи.

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт” номинацияси бўйича:

“Xabar.uz” – ахборот-таҳлилий портал. Мазкур сайтда фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича мунтазам равишда ҳуқуқий соҳадаги ахборот-таҳлилий материаллар эълон қилинган.

“Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича:

Ғафуров Умид Илҳомович – ижтимоий тармоқларда “Troll.uz” номи билан машҳур блогер. Ижтимоий тармоқлар орқали “#бизкоррупциягақаршимиз” хештэги остида “Коррупцияга қаршимиз деб туриб...” ва “Бир гап билан таълимдаги коррупция...” номли серияли постлари кенг оммалашди.

“Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун” номинацияси бўйича:

Иброҳимов Фарҳод Баҳодирович – жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг катта мутахассиси.

“Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор” номинацияси бўйича:

“Uzreport” телеканали – ҳуқуқий тарғибот тадбирларини, хусусан “Адлия ахбороти” номли брифингни энг фаол ёритувчи ҳамкор телеканал.

“Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси” номинацияси бўйича:

Рубцов Юрий Александрович – Фарғона вилояти юридик коллежи битирувчиси (18 ёш). Ҳуқуқий тарғиботда фаол, хусусан, инфографикалар яратишда юксак маҳоратга эга.

Ғолибларнинг ҳар бирига махсус статуэтка, кўкрак нишони, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

2018-09-13 15:12:38  |  2708 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация