Қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортилган фуқарога етказилган зарар қоплаб берилади



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

Лойиҳага кўра, зарар маҳаллий ҳокимиятнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиб, кейинчалик айбдор давлат мулозимидан ундириб олинади

2019 йилда Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартишлар киритилиши кутилмоқда. Муҳокамалар порталида эълон қилинган Дастурда келгуси йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа изоҳномасида айтилишича, ҳужжат қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўллаш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат идораларининг бюджетдан ташқари  жамғармалари ҳисобидан қопланишини, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахсдан ундириб олинишини назарда тутади.

Қонунинг қабул қилиниши:

мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг адолатлилиги ва уларнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлигини ошириш;

коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бажариш;

Давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилиш;

давлат органлари фаолиятининг сифатини ошириш;

қарор қабул қилувчи мансабдор шахсларнинг жисмоний ва юридик шахслар олдидаги жавобгарлигини ошириш;

коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бажариш ҳамда Давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Молия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия ва Иқтисодиёт вазирликлари зиммасига юклатилган.

Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил июнь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил июль.

2018-12-26 13:56:52  |  2210 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация