ЙПХ ходими билан мулоқот акс этган видеони унинг розилигисиз Интернетга жойлаш тақиқланиши мумкин



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ЙПХ ходими билан муносабатларини белгиловчи қоидаларга қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси муҳокамалар порталида эълон қилинган.

Ҳужжат аслича қабул қилинган тақдирда ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида “ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилган йўл ҳаракати қатнашчиларига ушбу маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига ўзининг рухсатисиз тарқатиши мумкин эмаслигини тушунтириш”, йўл ҳаракати қатнашчиларига эса бу маълумотларни унинг розилигисиз эълон қилмаслик мажбурияти юклатилади.

2019-06-14 19:57:03  |  2302 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация