Вазир нега ўзбекча гапирди?



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

“Шундай катта тадбирда адлия вазир ўзбек тилида гапирди-я” дея ўз ҳайратини яширмади ҳамкасбларимиздан бири ўзаро муҳокамаларимиз пайтида...

Бир замонлар сўз бойлиги билан дунёни лол қолдирган ҳазрат Алишер Навоийнинг тили мустабид тузумнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона сиёсати туфайли, афсуски, ўз мавқеини йўқотган эди. Оқибатда, тилимиздан фахрланиш ўрнига, ўзимиз англаб-англамаган ҳолда, ундан ор қила бошлагандик. Энг ёмони эса, Мустақилликни қўлга киритганимизга ҳам чорак асрдан ошган бўлса-да, унинг таъсиридан ҳали-ҳамон қутула олганимиз йўқ. Сал каттароқ расмий тадбир ўтказсак, ҳатто орамизда биронта ўзга тил вакили бўлмаса-да, уни рус тилида олиб борамиз. Айниқса, фан-техника, қонунчилик ва ҳуқуқ соҳасида ўз тилимизда гапиришдан “эҳтиёт” бўламиз. Сабаби эса оддий: тилимизда замонавий ва қонунчилик атамалари ишланмаган деб ўзимизга таскин берамиз... Аммо, аслида, озгина мулоҳаза қилсак, уларни бизга биров ишлаб бермайди. Аксинча, тадбирларимизни ўз тилимизда ўтказиб, ўз тилимизда маърузалар тайёрлашга уринаверсак, мос атамаларни топиш учун изланаверсаккина улар шаклланади, сайқалланади. Шундагина келажак авлод “катта тадбирда ҳам ўз тилимизда гапирса бўлар экан” дея ҳайратланиб юрмайди...

Шу маънода бугун ўз ишини якунлаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” анжуманининг аксарият йўналишларида иш уч тилда юритилгани кўпчиликнинг эътирофига сабаб бўлди. Яъни ўзбек-инглиз ва инглиз-ўзбек тилларига тўғридан-тўғри таржиманинг йўлга қўйилиши хорижликлар олдида ҳуқуқ соҳасида ҳам ўз тилимизда нутқ сўзлаш имконини яратиб берди. Қолаверса, танаффуслар пайтида, таржимонлардан фойдаланиб, хорижлик меҳмонлар билан юзма-юз суҳбатлар уюштириш ҳам мумкин бўлди.

 Тўғри, мазкур тадбир дастуридаги қайсидир мавзуда ўзбек тилида маъруза қилинди деб мақтана олмаймиз. Аммо катта халқаро анжуманда ўз тилимизда иш юритиш имкони яратилиши, жумладан, кичик чиқишларда бўлса-да, юқори мартабали инсонларнинг ўзбек тилида гапириши жаҳон ҳамжамияти олдида тилимиз мавқеини кўтариш йўлидаги дадил бир қадаб сифатида баҳолашга арзийди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларидан миннатдормиз! Зеро, Ҳазрат айтганларидек, “Тилга эътибор — элга эътибор”дир!

2019-04-27 14:01:13  |  6761 |   0  | 

16 изоҳлар

Май 01, 2019  14:54

1.Сардор Маматкулов

нимагадир хамма хайрон, эмишки Вазир ўзбекча гапирди, Вазир ўзбекча гапириб хаммага ўзлигимизни эслатиб куйди холос

Май 01, 2019  12:04

2.ADV Otaniyoz

Вазир ўзбек тилида ўз фикр-мулоҳазасини минбардан туриб сўзлар экан, ўзбекнинг ифтихори, унинг ҳақиқатдан ҳам миллат эканлигини аниқ кўрсатиб бера олдилар. Агар рус тили ёки бошқа хорижий тилда нутқ сўзлаганда балки ажнабий форм қатнашчилари нега ўз она тилида гапирмаганлигига таажубланар ёки индамай қўя қолишарди. Бу ҳолатда албатта бошқа миллат вакиллари ўзбекнинг она тили, давлат тилига бўлган ҳурмати ёки ўзбек тилининг аҳамияти қанчалигига баҳо беришади.

Май 01, 2019  08:31

3.Отабек Рахимов

Тил миллат кўзгуси эканлиги яна бир исботланди, адолатни тилдан бошлаш энг катта ютуқ!

Апрел 29, 2019  15:20

4.Нафиса Рустамова

Adliya vaziriga rahbar sifatida hurmatimiz ming karra oshdi. Oʻrnak olish kerak deb bemalol aytish mumkin. Ishlariga omad va zafarlar tilab qolamiz

Апрел 29, 2019  10:59

5.Голиб Джалилов

Руслан рус ва инглиз тилида бемалол гапира оладиган рахбарлигини гувохи булганман. Айникса якинда БМТ йигилишида у инглиз тилида гапирганди. Лекин узбек адабий тилида хам музокара ва мажлисларни бемалол олиб бориб келмокда. Ташаббускор йигит.

Апрел 28, 2019  21:27

6.Jahongir Narbayev

Ruslanbek Davletov ingliz tilida erkin gaplasha oladilar. Lekin biz o'z ona tilimizga faxr tuyg'usini his etishimiz lozim.

Апрел 28, 2019  11:16

7.Жамол Холиков адвокат

Зеро, миллатни саклаб колиш унинг тили билан чамбарчас боглик. Тасанно Сизга миллатни фахри булиб юринг.

Мен Руслан Давлетовни қобилияти, ватанпарварлигини уни илк лавозимга тайинланганида кузатганман. Во ҳозирга қадар знг муваффақиятли, садоқатли ва янгиликка, тараққиётга изланувчан раҳбар сифатида кузатаман. Унинг энг яхши сифати камтарлик ва одамларни кўра билиш. Шунинг учун ҳам у адлия вазирлигида янги изланувчан, ватанпарвар ва билимли ёшлардан иборат команда (коллектив) туза олди ва шу вазирликни тараққиёт ва фаолликда олдинга чиқара олди. Мен бу ёш ва иқтидорли кадр тўғрисида кўп тўхталиб ўтганман. Русланбек сенга омад ёр бўлсин!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация