Тайландда ўзбекистонлик икки аёл ҳибсга олинди



 
  Расм манбаси : The Nation

Улар покистонлик туристни тунаганликда айбланмоқда

Тайланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфони ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The Nation нашрига таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, покистонлик 35 ёшли Аҳмад полицияга ариза берган ва икки аёл ўзини тунаб кетганини хабар қилган. Унинг таъкидлашича, маҳаллий пабда икки аёлни учратган ва уларни меҳмонхонадаги ўз хонасига таклиф қилган. У уйғонганида пуллари, смартфони ва банк картаси аёллар билан бирга ғойиб бўлган.

Матбуот анжумани давомида Паттайя полицияси бошлиғининг маълум қилишича, 5 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 29 ёшли Наргиза Аҳмедова ҳамда 43 ёшли Насиба Сиддиқовани қўлга олишган.

Полициядан хабар беришларича, аёллар томонидан ижарага олинган квартирада ўтказилган тинтув вақтида полициячилар жабрланувчига тегишли Samsung Galaxy S9 смартфони ва банк картасини топишган.

Бундан ташқари, Насиба Сиддиқова муддати ўтган визага эга бўлган. Аёлларга ўғирлик бўйича айблов қўйилди.

2019-02-08 11:28:12  |  2018 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация