Тошкент шаҳри ЖИБ судлари 5 ойда 55 кишига нисбатан оқлов қарорлари чиқарди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Ҳисобот даврида пойтахт судлари 2760 нафар шахсга нисбатан 2156 та жиноят ишини кўриб чиқди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан жорий йилнинг январь-май ойларида давомида 2 156 та жиноят иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Бу жиноят ишлари бўйича жавобгарликка тортилган 2 760 шахсдан 410 нафарига жарима, 3 нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 500 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 473 нафарига озодликни чеклаш, 728 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 24 нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 123 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Ҳисобот даврида пойтахт судлари томонидан 55 кишига нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган.

2019-06-13 19:46:37  |  2141 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация