Судьяликка номзодлар Судьялар олий мактабида бир йиллик магистратура дастури бўйича тайёрланади



 
  Расм манбаси : amr.ru

Судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича президент қарори қабул қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2019 йил 15 февралга қадар судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ишлаб чиқилади. Бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Дастурда Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ва Адлия вазирлиги президент қарори лойиҳасини тайёрлаш учун масъул қилиб белгиланган.

Қарор билан Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактаби ташкил этилади. Шунингдек, ҳужжатда Судьялар олий мактабида судьялик лавозимларига номзодларни бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича тайёрлаш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни икки ойлик курсларда қайта тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг икки ҳафтадан кам бўлмаган курсларда малака оширишини таъминлаш каби вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари ўз аксини топади.

Мавзуга доир:

Судда 5 йил бенуқсон ишлаган ўрта маълумотли ходимларга олий юридик таълим олиш учун имтиёз берилади

2019-01-05 16:41:03  |  3187 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация