“Туробжон Жўраев иши” судга оширилган



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Хизмат хонасидаги сейфдан миллионлаб доллар чиққан ҳоким...

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевга нисбатан тергов якунланиб, иш судга оширилган. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» марказида Бош прокуратура вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Эътиборли жиҳати, Туробжон Жўраевга оид жиноят ишининг судга юборилгани илк бор расман эълон қилинди. Ҳолбуки, қатор интернет-нашрлар, жумладан, “Озодлик” бу тўғрида қарийб 1 ой олдин – 29 ноябрда хабар берган. Шунга кўра, жиноий ишнинг судда кўрилиши бир қанча вақтдан бери давом этаётган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берганди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят ҳокимлигида турар жойлар қуриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини тақсимлашда ўзига хос «ставка» жорий этилган.

Ноқонуний йўл билан топилган барча мол-мулк ва моддий бойликлар рўйхатга олинган. Барча фактлар жиноий ишга киритилиб, айбланувчилар ҳибсга олинган.

Мавзуга доир:

Самарқандда Туроб Жўраев даврида бошланган ноқонуний қурилиш билан Бош прокуратура шуғулланади

2018-12-24 15:08:59  |  2656 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация