АҚШ Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида ижобий фикрда



 
  Расм манбаси : religions.unian.net

Давлат департаменти ҳисоботига кўра, судларда оқлов ҳукмларининг кўпайиши, қийноқларнинг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашга қаратилган чора-тадбирлар – Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича аҳволни яхши томонга ўзгартирмоқда

АҚШ Давлат департаменти 2018 йили дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада (2019 йил 13 март куни эълон қилинган) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Айтилишича, Давлат департаменти маърузасида аввало жиноят ишлари бўйича судларда одил судловнинг таъминланиши билан боғлиқ аҳвол таҳлил қилиниб, суд жараёни кўпроқ шаффофлашгани, айбловчи далиллар базасидан фойдаланишга ҳимоячи томонига кенгроқ изн берилиши таъминлангани ва натижада оқловчи қарорлар сонининг кўпайгани қайд этилган.

Ҳужжатда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг самарадорлиги, қийноқлар ҳамда жазонинг ноинсоний ва камситувчи турларидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар қабул қилиниши, шунингдек, бундай жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилиши каби ижобий ўзгаришлар олқишланган.

Шунингдек, диний экстремизмда гумонланган минглаб шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рўйхатидан чиқарилиши, афв этиш амалиётининг кенгроқ татбиқ этилиши, реабилитация қилинганлар ва собиқ маҳбусларнинг ижтимоий мослашувига қаратилган дастурлар ҳақида ҳам Давлат департаменти маърузасида илиқ фикрлар билдирилган.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ Давлат департаменти ўтган йилларда инсон ҳуқуқларининг аҳволига доир ҳисоботида доим Ўзбекистонни танқид қилиб келар эди.

2019-03-18 18:53:53  |  2120 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация